Обод маҳалла — обод ҳудуд ва фаровон ҳаёт пойдевори
2026-08-22 12:30:00 / Янгиликлар

Обод маҳалла — обод ҳудуд ва фаровон ҳаёт пойдевори "Долзарб 40 кунлик” доирасида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Бошқарма биноси ва унга туташ ҳудудлар тартибга келтирилиб, дарахтлар парвариш қилинди, гулзорлар ва яшил майдонлар обод қилинди, ҳудуд бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланди. Мазкур ташаббус ҳудудларда озодалик ва ободликни таъминлаш, яшаш учун қулай ва файзли муҳит яратиш, жамоатчиликнинг бунёдкорлик ишларидаги фаоллигини оширишга қаратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш олдидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси “Долзарб 40 кунлик” доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиб, обод ва озода муҳит яратишга қаратилган амалий ишларни изчил давом эттирмоқда. 🇺🇿 Ободлик — барчамизнинг умумий ишимиз!
