Бошқарма ҳақида
Фарғона вилояти Камбағалликни кисқартириш ва бандлик
бошқармаси
НИЗОМИ
- боб. Умумий қоидалар
- Ушбу Низом Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг (кейинг ўринларда – бошқарма деб юритилади) асосий вазифалари, функсиялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларининг ҳуқуқлари, функсионал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
- Бошқарма камбағалликни кисқартириш, аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат юритувчи вилоят ижро этувчи ҳокимият органи хисобланади.
- Бошқарма ўз фаолиятида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ва вилоят ҳокимлига бўйсунади.
- Бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
- Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
- Бошқарма ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузуридаги Фазначилик хизмати бўлимларининг тегишли бўлинмаларида шахсий газна хисобварақларига, жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна хисоб варақларига эга бўлади.
Бошқарманинг расмий номи:
- давлат тилида:
тўлиқ номи – Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси;
қисқартирилган номи - Бандлик бошқармаси;
- рус тилида:
тўлиқ номи - Управленийе занятости и сокращйенийе бедности Ферганской области;
қисқартирилган номи - Управзанятости.
- инглиз тилида:
тўлиқ номи – Фергана регионал департмент оф эмплоймент анд повертй редуcтион
қисқартирилган номи - Фергана регионал департмент оф эмплоймент;
- Бошқарманинг жойлашган манзили (почта манзили): Фарғона шахри, Б.Марғилоной кўчаси, 4-уй.
- боб. Бошқарма тузилмаси
- Бошқарма тизимига қуйидагилар киради:
Бошқарманинг марказий аппарати;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
- Бошқарма ўз вазифалари ва функсияларини бажаришда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
-боб. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, туман (шаҳхар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг вазифалари ва функсиялари
- §. Бошқарманинг вазифалари ва функсиялари
- Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари хисобланади:
меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг хисобини юритиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари хисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш;
камбағалликни қисқартириш;
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш, ваучер ва буюртмалар асосида касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани бахолаш;
муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш;
меҳнатга ҳақ тўлашни нормалаштириш, меҳнат стандартларини жорий этиш ва меҳнат муносабатларини такомиллаштириш;
томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан холда юқори даромадли ва экспортбоп махсулотлар етиштиришни ташкил қилиш;
қонунчиликда белгиланган бошқа вазифалар
Бошқармага юкланган вазифаларга мувофик қуйидаги функсияларни бажаради:
- Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзлини аниқлаш ва уларнинг хисобини юритиш йўналишида:
меҳнат бозорини таҳлил қилиш ва ишсизларнинг хисобини манзилли (номма-ном) юритади;
иқтисодиётнинг ривожланиб келаётган даромадли соҳаларида меҳнат ресурсларига бўлган талабни прогноз қилади;
меҳнат бозоридаги таркибий муаммоларни аниқлаш ва номутаносибликларнинг олдини олади;
Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни амалга ошириш ва Халқаро меҳнат ташкилоти конвенсиялари ҳамда тавсияларини миллий қонунчиликка имплементатсия қилади;
вилоятда демографик ўзгаришлар, меҳнат бозорида юзага келаётган тенденсиялар, ихтисосликлар бўйича меҳнат ресурсларига нисбатан талаб ва эҳтиёжлар ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳар чоракда камида бир марта тадқиқотлар ўтказади;
меҳнат бозоридаги ўзгаришларни таркибий таҳлил қилиш орқали бандлик ва ишсизлик даражаси ва тузилмасига таъсир қилувчи омиллар ва тенденсияларни ўрганади;
республикада амалга ошириладиган ислохотларнинг мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, замонавий бозор механизмлари ва воситалари асосида аҳоли бандлигини ва меҳнат бозори барқарор ривожланишини таъминлашга доир стратегик дастурларни ишлаб чиқади.
Вилоятнинг меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқади;
Вилоят ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларидан келиб чиқиб, меҳнат ресурслари балансларининг асослантирилган прогноз параметрларини, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлашга доир самарали комплекс чора-тадбирларни ишлаб чидади;
меҳнат бозорини таҳлил қилади, ишсизлар ва ишга жойлашишга муҳтож аҳоли хисобини юритади;
меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда хамкорлик қилади ва Ўзбекистан Республикасининг манфаатлари бўйича иш кўради;
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистан Республикаси томонидан ратификатсия қилинган конвенсияларининг, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича тузилган бошқа халқаро шартномалар бажарилиши мониторинги юритилишини ташкил этади, белгиланган тартибда тегишли хисобот ва маърузаларни тайёрлайди ҳамда тақдим этади;
манфаатдор бошқарма ва идоралар билан биргаликда меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар миссияси ишини ташкил этади;
аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни мухофаза қилишга кўмаклашиш мақсадларига йўналтириладиган хорижий донорлар ва кредит ташкилотлари маблағларининг белгиланган тартибда жалб қилинишини ва улардан фойдаланишни ташкил этади;
камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда меҳнат муносабатлари соҳасида халқаро шартномалар тузиш тўғрисида таклифлар киритади;
чет давлатларнинг тузилмалари ва халқаро ташкилотлар билан бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ҳамкорлик қилади;
меҳнат бозорини тартибга солиш, бандлик, камбағалликни қисқартириш, меҳнат муносабатлари, меҳнатни мухофаза қилиш, касб ва меҳнат стандартлари, банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида бозор шарт-шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
ҳар йил учун ҳудудлар, тармоқ ва соҳалар кесимида аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
мавжуд бўш иш ўринлари хисобини юритади ва мониторинг қилади, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришни ташкил этади ва иш берувчилар билан ҳамкорлик қилади;
талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларни аниқлаш, таклиф этилаётган иш ҳақи, талаб қилинадиган малака талаблари, меҳнат шароитлари, иш вақти режими ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган платформани шакллантиради, юритади ва доимий такомиллаштириб боради;
манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган, томорқа ва деҳқон хўжаликларида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномани расмийлаштирмасдан чорвачилик, деҳқончилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг хисобга олинишини ташкил этади;
вилоят ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар меҳнат ресурслари сони ва таркибини мунтазам равишда таҳлил қилади, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини (квота) белгилаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда уларни ишга жойлаштириш учун иш берувчилар томонидан белгиланган миқдорда иш ўринлари ажратилишини назорат қилади;
ташкилотларда энг кам иш ўринларини ажратиш ва уларга иш излашда муайян қийинчиликларга дуч келаётган ва тенг шартлар асосида меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган айрим тоифадаги шахсларни қабул қилиш масалаларини мунтазам равишда ўрганади ва таҳлил қилади, бундай шахсларни ишга жойлаштириш юзасидан ташкилотлар учун квоталар белгилашга доир таклифлар ишлаб чиқади;
аҳоли бандлиги даражасини ва таркибини тўлиқ ва холис баҳолаш, меҳнат бозоридаги таркибий мавжуд номутаносибликларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, ишга жойлаштирилиши зарур шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозори ривожини мунтазам равишда таҳлил қилади ва шу асосда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича янги иш ўринларини ташкил этиш учун йиллик буюртмаларни шакллантиради;
ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш, шунингдек, вилоятда меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар хисобини юритиш мақсадида хорижий фуқароларга вилоят ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани беради;
иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган бўш (вакант) иш ўринлари хисобини юритади, таҳлил қилади ва такомиллаштиради;
иш ўринларини ташкил этиш, аҳолини ишга жойлаштириш жараёнлари ва меҳнат бозори ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ҳамда уларни таҳлил қилади ва шу асосда аҳоли бандлигини ошириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
ишсизлик ва норасмий бандлик даражасини ва таркибини мунтазам равишда, шу жумладан, аҳоли бандлигини аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиш орқали таҳлил қилади;
аҳоли, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишдан бўшатилган шахслар ва бошқа тоифадаги шахслар бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш бўйича ахборотни шакллантиришни ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этади;
манфаатдор бошқарма ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш, бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тизимли мувофиқлаштириб борилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этади ва ўтказади, меҳнат органлари томонидан аҳолига ва иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва улардан қулай фойдаланишни таъминлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, ёшларни, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчиларини ҳамда аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш дастурларини ишлаб чикади ва тасдиқлайди;
меҳнат бозорида вазият танг бўлган минтақаларда иш ўринларини ташкил этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ўзгартириш давомида, шунингдек, ташкилотлар қайта ташкил этилганда, тўловга қобилиятсиз бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшатиладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий мухофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чқилишини мувофиқлаштиради;
бандлик ва иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
манфаатдор бошқарма ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тижорат банклари билан биргаликда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларни, шу жумладан, касбий таълим ташкилотларининг битирувчиларини иқтисодий жихатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш излаб мурожаат қилган фуқароларнинг ишга жойлаштирилишига кўмаклашади;
Бошқарманинг янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармалари ҳамда тадбиркорлик субъйектлари билан биргаликда, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолиятни янги иш ўринларини ташкил этишга ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ижтимоий йўналтирилган лойихаларни амалга оширади;
Бандлик жамғармаси маблағлари хисобидан ишсизларни моддий қўллаб-қувватлашни таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
касаначиликни, оилавий тадбиркорликни, ҳунармандчилик фаолиятини ва аҳолининг ўзини ўзи банд қилишнинг бошқа шаклларини рағбатлантириш ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
касаначилик фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан, йирик корхоналар ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш асосида кенгайтириш масалаларида вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашади;
ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратишда ва уларни ишга жойлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашади;
ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланиш, касаначилик турларини ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантириш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
бандликнинг янги шаклларини жорий этишга ва анъанавий шаклларини кенгайтиришга қаратилган аҳоли бандлигини кенгайтиришнинг услубий ва норматив-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқади;
ижтимоий шериклик доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳамда меҳнат ва бандлик масалалари бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилиши юзасидан жамоат назоратини такомиллаштиришга иш берувчиларни жалб этишга кўмаклашади;
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекцига кирувчи бўш (вакант) иш ўринларини миллий базасини шакллантиради ва мунтазам янгилаб боради ҳамда аҳолининг интерактив режимда ундан фойдаланишини таъминлайди;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари бўйича ахборот- маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларнинг янада ривожланишини таъминлайди;
ишга жойлаштириш ва бандликка кўмаклашиш бўйича хизматлар соҳасига ахборот-коммуникация хизматлари кенг жорий этилишини, фуқароларга ишга жойлашиш жараёнларини енгиллаштирувчи хамма учун очиқ маълумотлар базалари ташкил этилишини таъминлайди;
ўзини ўзи банд қилган шахсларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш чораларини кўради;
меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлашда, биринчи навбатда, йирик инвестиция лойихаларини амалга ошириш, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилма объйектларини қуриш, таъмирлаш ва реконструксия қилиш, шаҳар ва туманларни обод қилиш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш соҳаларига жалб қилади;
- камбағалликни қисқартириш йўналишида:
камбағаллик динамикаси ва таркибини таҳлил қилади, камбағаллик сабаблари ва омилларини бартараф этиш бўйича хорижий тажрибани ҳамда жойлардаги ҳолатни, шу жумладан, илмий-тадқиқот муассасаларини жалб этган ҳолда мунтазам ўрганиб боради;
оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ижросини мувофиқлаштиради, шу жумладан, ушбу режаларнинг тўғри, мақсадли, манзилли тузилгани ва натижадорлигини ҳамда энг оғир аҳволдаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таҳлил қилади ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда натижаси бўйича “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига ҳар ойда маълумот киритиб боради;
индивидуал режаларнинг ижросини мувофиқлаштиради, зарур ҳолларда уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали самаралари натижага эришилиши таъминлайди;
индивидуал режаларни амалга оширишда аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда хал қилади ҳамда тизимли муаммолар ечими бўйича таклифларни “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича вилоят комиссиясига киритиб боради;
камбағал оилаларга ва энг оғир ахволдаги маҳаллаларга бириктирилган ташкилотлар рахбариятининг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади;
маҳаллаларда аниқланган, Камбағал оилалар рейестрига киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўради;
камбағаллик даражаси юқори бўлган туман (шахар) ёки маҳалла бўйича аниа чора-тадбирлардан иборат лойихавий бошқарув тизимини жорий этади. Бунда энг оғир ахволдаги маҳаллалар инфратўзилмасини яхшилаш, шу жумладан, томорқаларни суғоришга, маҳаллаларни электр энергияси ва интернет билан ўзлуксиз таъминлашга маблағлар ажратилиши учун аниқ лойихалар ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Махкамасига киритади;
- маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида:
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шахар) хокимининг ёрдамчиси фаолиятини услубий жихатдан қўллаб-қувватлайди;
истиқболли лойихалар билан ишлаш кўникмаси ва малакасини ошириб боришни доимий таҳлил қилади;
энг мухим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва бахолайди;
фаолиятида аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чидади;
вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хоким ёрдамчилари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида юқори натижаларга эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга бўлган хоким ёрдамчилари орасидан танлаб олинган “лойиха менежерлари” ва хоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштиради;
тадбиркорликни ва иқтисодий ривожлантириш борасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга амалий кўмаклашади;
тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудларнинг хусусиятлари ва салохиятидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларини аниқлайди ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
камбағалликни қисқартиришга қаратилган воситаларни жорий этишга оид илғор хорижий тажрибани ўрганади ҳамда амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудларда маҳаллабай ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни, етакчи тадбиркорлик субъйектлари ва аҳоли ўртасида иқтисодий кооперацияни ривожлантириш чораларини кўради;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни анқлаш, мавжуд муаммоларни хал этиш орқали аҳолини касб-хунарга уқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, “драйвер” лойихаларни амалга ошириш бўйича янги йўналишларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг юритади;
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниклайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
ишбилармонлик мухитини яхшилаш, тадбиркорлик соҳасида мавжуд талаблар ва тартиб-таомилларни соддалаашириш бўйича мунтазам равишда ўрганишлар ўтказади, муаммоларни чуқур ўрганиш ва аниқланган бюрократик тусиқлар, ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойихаларини амалга оширишда, шунингдек, бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун молия институтлари, хукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш юзасидан хамкорликни йўлга қўяди;
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида маҳалладаги иқтисодий холатни, хонадонбай ўрганишни, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш холатларини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш учун белгиланган тартибда субсидия ажратилишини ташкил этади;
аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилишнинг бошқа шаклларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарур кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилади;
ҳудудлар кесимида аҳолини касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон рейестрини шакллантиради ва назорат қилиб боради;
касбий стандартларни ишилаб чиқиш, касб-хунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани бахолаш йўналишида:
талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиради;
стандартлар асосида малакани бахолаш хизматлари бозорини тартибга солади, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилади;
иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи ваучер ва буюртмалар асосида тезкор курсларни йўлга қўяди;
амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи тизимни жорий этади;
талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган хусусий ўқув марказларининг рейестрини шакллантиради;
касблар ва хорижий тилларга ўқитиш учун Бандлик жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган грантлар қийматини белгилайди;
меҳнат ресурсларини касблар бўйича таҳлил қилади, шунингдек, меҳнат унумдорлиги, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга хақ тўлаш ҳамда рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат ва касбий фаолиятнинг ёрдамчи тармоқлараро турлари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши фаолиятига оид тадқиқотларни амалга оширади ва тегиши таклифларни ишлаб чиқади;
меҳнатга лаёқатли аҳоли, айникса, банд бўлмаган ёшларга касбий билим, малака ва кўникмалар олиши учун шарт-шароит яратади;
меҳнат ва касбий фаолиятнинг ёрдамчи тармоқлараро турлари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши фаолиятига оид тадқиқотларни амалга оширади ва тегишли таклифларни ишлаб чикади;
меҳнатга лаёқатли аҳоли, айниқса банд бўлмаган ёшларга касбий билим, малака ва кўникмалар олиши учун шарт-шароит яратади;
ишсизларни “уста-шогирд” усулида касбга якка тартибда қайта тайёрлашни ташкил этади;
меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган ишсиз фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этишда иштирок этади;
ишсизларни ва меҳнат бозорида тенг шароитлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахсларни касбга ўқитишни ташкил этиш масалаларида давлат- хусусий шерикликнинг самарали механизмларини шакллантиришда кўмаклашади;
меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи, ўз бизнесини ташкил этишни хохлаётган ёшларни рағбатлантириш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш, ишга муҳтож банд бўлмаган аҳоли манфаатларини кўзлаб касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш самарали тизимини яратиш мақсадида Бандлик жамғармасидан ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағларни мутаносиб тарзда йўналтиради;
туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни, айниқса, кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизларни касбга ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандлик жамғармасидан профессионал таълим ташкилотларига грантлар ажратади;
туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни касбга уқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандлик жамғармасидан нодавлат таълим муассасаларга грантлар ажратади;
туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш учун сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун иш берувчиларга бир марталик субсидиялар беради;
манфаатдор бошқарма ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини ўрганади ва ўрганиш натижалари асосида олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ишчи кадрлар ва мутахассисларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
келгусида меҳнат фаолияти йўналишларини танлаш ҳамда меҳнат бозори ва бандликни ривожлантириш истиқболларига мутаносиб касбий режаларни шакллантириш масалалари бўйича ёшлар ўртасида тарғибот ишларини ва касбга йўналтириш ишларини мувофиқлаштиради;
меҳнат бозорида кадрларга бўлган, шу жумладан, янги касбларга бўлган эҳтиёжларни ва ишчи кучи таклифини аниқлаш ҳамда бахолаш услубиётини ишлаб чиқади;
4) муносиб мйехнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш юналишида:
муносиб меҳнат тамойиллари ва халдаро стандартларни жорий этади;
меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқади;
меҳнат ҳуқуқларини химоя қилади;
фуқароларнинг хавфсизлик ва гигийена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш бўйича ҳуқуқларини химоя қилади;
меҳнат муносабатлари ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий хужжатлар ва бошқа хужжатлар, шунингдеқ, фуқароларнинг хавфсизлик ва гигийена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш бўйича ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган таклифлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
манфаатдор бошқарма ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тулиқ бархам бериш, шу жумладан, айбдор мансабдор шахсларни қонунчилик хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;
ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунчилигини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
меҳнат, меҳнатни мухофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;
меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилиши бўйича камерал назорат ўтказади;
меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги донунчиликни бўзган, Давлат меҳнат инспексияси ва унинг ҳудудий бўлинма лари мансабдор шахсларининг донуний фаолиятига аралашган, тусдинлик дилган ёки таъсир утказган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши ташаббуси билан чидади;
“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими маълумотларидан фойдаланган долда Давлат бюджета маблаглари хисобидан қурилаётган, таъмирланаётган ёки реконструксия қилинаётган объйектлардаги ишчилар сонининг лойида-смета хужжатлари ҳамда пудрат ишлари хажмига мувофиқлиги юзасидан назорат тадбирларини ўтказади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида меҳнат хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқади ва жорий қилади;
ходимлар вакиллик органлари аъзолари учун қушимча меҳнат кафолатлари тақдим этишга, иш берувчи томонидан бирор-бир тарзда тақиб қилишдан химоя қилишга, интазомий жазолар беришга, вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқариш ишларидан озод этилмаган ходимлар билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини тугатишга, шунингдек, маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигисиз ўз сайлов ваколатлари тугагандан кейин икки йил ичида вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат муносабатларини тугатишга риоя этилишини давлат томонидан назорат қилади;
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ташкилотлар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя этилишини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини, шу жумладан, ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга имтиёзлар ва компенсатсиялар тўғри ва ўз вақтида берилишини назорат қилади;
ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирор- бир шаклда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш эхтимолларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонунчилик хужжатлари нормалари амалга оширилишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги ишлари вақтида ходимлар ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш бўйича давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий давлат органлари фаолиятининг тизимли мониторингини юритади;
мониторинг якунлари бўйича фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган холда оммавий эшитувларни, шу жумладан, ҳудудларда ўтказади, эшитувларда мажбурий меҳнатдан фойдаланилган хар бир холатни танқидий ўрганиб чиқади;
корхоналар, муассасалар, ишлар ва касблар, лавозимлар ҳамда имтиёзли шартлар асосида пенсия, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни олиш ҳуқуқини берувчи кўрсаткичлар рўйхатларидаги ўзгаришлар тўғрисида вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг таклифлари бўйича хулосалар беради;
камбағалликни қисқартириш, меҳнат, меҳнатни мухофаза қилиш ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик хужжатларида назарда тутилган меҳнат муносабатлари субъйектлари ҳуқуқлари доимий мониторинги ва химоясини амалга оширади;
меҳнат, аҳоли бандлиги тўғрисидаги битимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат хақидаги бошка ҳуқуқий хужжатларининг қонунчилик хужжатларига мувофиклигини тизимли таҳлил қилади;
жамоа шартномалари ва меҳнат хақидаги бошка ҳуқуқий хужжатларда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
фукароларнинг хавфсизлик ва гигийена талабларига жавоб берадиган кулай меҳнат шароитларида ишлашга дойр ҳуқуқларини таъминлаш ва ходимларнинг ҳуқуқий химояланганлигини кучайтириш бўйича таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чикади;
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жарохат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини ва экспертизадан ўтказилишини амалга оширади ҳамда услубий ёрдам беради;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларини қўллаш ва уларга риоя қилиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъйектларига маслахат ва методологик ёрдам беради, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш юзасидан амалий ишларни бажаради;
вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хдмда бонща ташкилотлар билан меҳнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича хамкорлик қилади ва уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг махсус текшируви ўтказилишини ва хисобга олинишини таъминлайди;
меҳнат шароитлари экспертизадан ўтказилишини ва тегишли хулоса берилишини таъминлайди;
меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти юзасидан қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда мониторинг ўтказади;
ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш холати бўйича мониторинг юритади;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисалар сабабларини таҳлил қилади, вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;
иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этилишини назорат килади;
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини химоя қилиш ва меҳнатни мухофаза қилишни кучайтириш, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат соҳасидаги низоларни хал этишни медиатсия усулида, шу жумладан, видеоконференс алоқа шаклида амалга оширади;
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қати назар, барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни мухофаза қилишни таъминланганлик холатини онлайн рейтинг асосида бахолайди;
манфаатдор вилоят ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда энг мухим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативларининг рўйхатини аниқлайди ва уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиклаштиради;
ходимларнинг меҳнат соҳасида ижтимоий химоясини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
5) меҳнатга хақ тўлашни нормалаштириш, меҳнат стандартларини жорий этиш ва меҳнат муносабатларини такомиллаштириш йўналишида:
белгиланган тартибда хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблар рўйхати, тармоқлараро характерга эга бўлган алохида лавозимлар ва касблар бўйича касбий-малакавий таснифларни ишлаб чикади;
хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблар рўйхатида кўрсатилган ишчи касблари ва хизматчилар лавозимлари номларининг илгари норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатларда ишлатилган касблар ва лавозимларга айланлигини ва мутаносиблигини белгилайди;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг инсон ресурслари билан ишлашга масъул таркибий тўзилмаларининг рахбар ва ходимларини хар уч йилда камида бир марта меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш марказида шартнома асосида малакаси ошириб борилишини таъминлайди;
меҳнатга хақ тўлаш тизимини, ягона тариф сйеткасини такомиллаштириш, иш хақини тўлаш бўйича тартибга солиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат шартномаларини, шу жумладан, электрон шаклда (масофавий) тўзиладиган меҳнат шартномаларини тузишнинг шаклларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
иш вақтини хисобга олиш масалаларида ташкилотларга услубий ёрдам беради;
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш ва меҳнатни мухофаза қилиш зарурлиги тўғрисида жисмоний ва юридик шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади;
камбағалликни қисқартириш, меҳнат, бандлик ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик хужжатларининг мазмун-мохиятини изохловчи материаллар тайёрлайди ва аҳоли ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоклари орқали тарқатади;
кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, оилавий тадбиркорликка ва хунармандчиликка жалб қилиш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилишнинг турли шаклларини ривожлантиришни рагбатлантириш бўйича якка тартибдаги дастурларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фукароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, тижорат банклари, аҳолини ижтимоий химоя қилувчи ва ёрдам кўрсатувчи бошқа давлат органлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хамкорликда ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш хизмати фаолиятини мувофиқлаштиради, улар бажараётган ишлар холатини ўрганади, қонунчилик хужжатлари талаблари бўзилган холатларни бартараф этади, шунингдек, айбдор шахсларни қонун хужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
давлат органлари ва муассасаларининг меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари рахбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлашда ва лавозимдан озод этишда иштирок этади;
ташкилотларнинг меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масаласини меҳнат органлари билан келишиш тартибини белгилайди;
ташкилотларнинг меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари фаолиятини услубий жихатдан таъминлайди;
- томорқа ерлари ва деқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий бошқарув тизимши жорий этиш, маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чқан холда юқори даромадли ва экспортбоп махсулотлар етиштиришни ташкил қилиш йўналишида:
аҳоли томорқалари ва дехқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказади ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотлари хисобини юритади ҳамда “Онлинемаҳалла” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантиради;
ҳудудларнинг ихтисослашув бўйича салохият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли махсулотлар етиштиришни “яшил” ва инновасион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлайди ва уларни камбағалликдан чиқаради;
маҳаллаларда хар бир аҳоли таморқасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш ишларини ташкил этиш ва юзага келаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича вазифалар ва чора-тадбирларнинг ижроси устидан қатъий назорат қилиш тизимини йўлга қуяди;
сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тизимини яхшилаш ҳамда етакчи экспорт қилувчи тадбиркорларни жалб қилиш орқали аҳоли томорқаларида бир хил тур ва стандартдаги экспортбоп махсулотлар етиштиришни таъминлайди;
томорқалар ва узоқ муддатга ижарага берилган экин ер майдонларидан фойдаланишда аҳоли ва етакчи тадбиркорларнинг кўп йиллик тажрибаси ва кўникмалари ҳамда ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, ташқи ва ички бозорлар учун харидоргир махсулотлар етиштириш бўйича ихтисослашувни чуқурлаштиради;
етакчи экспортчи тадбиркорлар салохиятидан томорқаларда юқори даромадли ва экспортбоп махсулотларни етиштириш билан бирга аҳолининг тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш ва банк мижозига айланишига кўмаклашиш мақсадларида хам фойдаланиш амалиётини кенгайтиради;
аҳоли томорқаларида энерготежамкор, яшил ёндашувлар асосидаги иссиқхоналар қуриш, кичик интенсив боғлар барпо этиш ва инновасион суғориш технологияларидан фойдаланишни кенгайтиради;
- бошқа вазифалар доирасида:
ишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вилоят ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ ишга жойлаштириш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик хужжатлари бузилишини бартараф этиш юзасидан зарур хатти-харакатларни амалга оширади;
бандлик ва ишга жойлаштириш муаммоларини хал қилиш бўйича фуқароларнинг ва иш берувчиларнинг фикрлари, таклифлари ва қонуний талабларини ўрганади ҳамда таҳлил қилади ва шу асосда уларни хал қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
манфаатдор бошқармалар ҳамда идоралар билан биргаликда меҳнат органларининг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чикади;
Бандлик жамғармаси фаолиятини, шу жумладан, маблағларни сарфлаш самарадорлиги ва натижадорлигини назорат қилади;
кадрларнинг қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини ташкил этади, бошқарма ва идора буйсунувидаги ташкилотлар рахбарлари ҳамда мутахассисларини аттестациядан ўтказади;
ўз вазифа ва функсиялари доирасида электрон хукумат соҳасида ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг, шунингдек, электрон давлат хизматларининг жорий этилишини, ривожлантирилишини ҳамда интегратсиялашувини таъминлайди, электрон давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;
вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси, бошқа бошқармалар, идоралар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ўрганишда ҳамда уни янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
меҳнат жараёнида тазйиқ ва зуравонликка йўл қўймаслик ҳамда уни хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олади;
меҳнат бозорининг холати, касблар ва мутахассисликларга бўлган талаб ва таклиф динамикаси, меҳнатни мухофаза қилиш, шу жумладан, меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишига йўл қўймаслик бўйича хар чоракда амалга оширилган ишлар хисобини юритади.
- Бошқарма ўзига юкланган вазифа ва функсияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва унинг буйсунувидаги бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.
- Куйидагилар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошкармасининг асосий вазифалари хисобланади:
- бошқармага юкланган вазифалар ва функсияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
- камбағаллик даражасини қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мехдатни мухофаза қилиш соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонунчилик хужжатларига, норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва тизимига кирадиган ташкилотлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- бандликка кўмаклашиш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани бахолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш хамда таҳлил қилиш;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва тизимига кирадиган ташкилотларда молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
- адоли томорқаси ва дехқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
- камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни бажаради:
- камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жихатдан таъминлайди ҳамда унга рахбарлик қилади;
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари хамда Вазирлик буйруқларининг туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари хамда тизимига кирадиган ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, тизимига кирадиган ташкилотлар томонидан киритиладиган хужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг идтисодий, молиявий ва ҳудудий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, тизимига кирадиган ташкилотлар фаолиятига рахбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
- камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишга жойлаштириш содасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахслар билан хамкорлик қилади;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва тизимига кирадиган ташкилотларда молиявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;
- камбағаллик даражасини қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилиши мониторингини юритиш, банд бўлмаган аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, тизимига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- аҳоли бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга ошириш, кейинчалик тегишли равишда ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишга хақ тўлаш бўйича туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиклаштиради;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий- техник таъминотини ташкил этади;
- туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва тизимига кирадиган ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва мувофиклаштиради;
- жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан боғлиқ ишларни ташкил этади;
- оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
- қонунчилик хужжатларида назарда тутилган бошқа функсияларни амалга оширади.
- Қуйидагилар туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг асосий вазифалари хисобланади:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функсияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги, меҳнат муносабатлари, меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир ташкилотлар билан хамкорлик қилиш;
меҳнат ва аҳолининг бандлиги соҳасидаги қонунчилик хужжатларига, норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш хизматларига бўлган давлат буюртмасини молиялаштириш;
аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш;
аҳоли томорқаси ва дехқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
- Туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофик қуйидаги функсияларни бажаради:
1) туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жихатдан таъминлайди ҳамда уларга рахбарлик қилади;
2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ҳамда Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруқлари бажарилишини таъминлайди;
камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан туманлар (шахарлар) хокимликларига киритиладиган хужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларнинг ишга
жойлаштирилишига кўмаклашади;
фуқароларга мос иш танлашда, зарур, малакали ходимларни танлашда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларга кўмаклашади;
меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар ва иш берувчиларни ишга олиш ва ишчи кучи билан таъминлаш имкониятлари, ходимларга қуйиладиган талаблар тўғрисида ва бандликни таъминлаш билан боғлиқ бошка масалалар юзасидан маслахат беради;
ишламайдиган фуқароларни касбга ўқитиш, кайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида ўқув муассасалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузади;
ишсизларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди ва уларга ёрдам беради, шу жумладан, нафақалар тайинлайди ва тўлайди;
меҳнат бозорининг холатини ва уни ривожлантириш истиқболларини бахолайди, унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
иш излаб мурожаат қилган фукаролар, шунингдек, тегишли ҳудуддаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) хисобини юритади;
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларига киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборот, шунингдек, Миллий статистика қўмитасининг маълумотлари асосида мазкур дастурлар бажарилиши мониторингини юритади;
меҳнат органларига мурожаат қилган фуқароларни ўз касбий тайёргарлиги ва малака даражасига кўра ишга жойлаштириш учун корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга, агар уларда бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бўлса, юборади;
ижтимоий химояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга энг кам иш ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқди ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун киритади, шунингдек, мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юборади;
Бандлик жамғармасининг маблағларининг белгиланган тартибда тасарруф этади;
фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди;
меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги қонунчилик хужжатлари талабларига, меҳнат муносабатларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни мухофаза қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир чора- тадбирларга риоя этилишини назорат қилади;
камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахслар билан хамкорлик қилади;
ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш бўйича хизматларга бўлган давлат буюртмасини молиялаштиради, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликларига, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишга хақ тўлайди;
иш билан таъминлаш давлат дастурлари бажарилиши юзасидан мониторинг юритади;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан боғлиқ ишарни ташкил этади;
оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш, хўжалик, туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
қонунчилик хужжатларида назарда тутилган бошқа функсияларни амалга оширади.
4-боб Бошқарма рахбарининг асосий функсионал вазифалари
- Қуйидагилар бошқарма бошлиғининг асосий функсионал вазифалари хисобланади:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошда норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этиш;
- Бошқарманинг фаолиятини умумий бошқаришни амалга ошириш ва рахбарлик килиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва бошда қонунчилик хужжатлари билан бошқармага юклатилган вазифалар ва функсияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича консепсиялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;
- Бошқарма, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, бошқарманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, бошқарма фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўз ўринбосарлари ва бошда мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
- Бошқарманинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг хужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, бошқарма фаолиятида ижро интизомини мустахкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Махкамасининг ижро интизомини мустахкамлаш бўйича қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш; бошқарма ходимлари, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;
- Бошқарма тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитларни яратиш, бошқарма тизимининг кадрлар захирасини шакллантириш;
- Бошқарма рахбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонунчилик талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
- Бошқарма тизимига кирувчи ташкилотлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар рахбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиш, бошқарма йигилишларида уларнинг шахсий хисоботларини тинглаш, мухокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
- Бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини хал этиш, алохида ўрнак кўрсатган ходимларни, ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;
- Бошқарма ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
- коррупсияга қарши курашишга оид қонунчилик хужжатлари талабларига мувофиқ бошқарма тизимида коррупсия ва бошқа ҳуқуқбўзарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниклаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;
- Бошқарма ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан, улар томонидан лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;
- Бошқарма ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг илгор шаклларини жорий этишни таъминлаш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини қонунчиликка мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали хамкорликни, бошқарма рахбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
- давлат сирлари билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;
- Бошқарма аппарата штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари низомларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;
- Бошқарма аппарата ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар рахбарларини қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
- Бошқарма, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ишлаб чиқиш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;
Бошқарма бошлиғи қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни хам амалга ошириши мумкин.
5-боб Қуйидагилар бошқарма бошлиғи ўринбосарларининг
асосий функсионал вазифалари:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан бошқармага юклатилган вазифа ва функсияларни амалга ошириш, тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари, вазирлик буйруқлари билан тасдиқланган бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича консепсиялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш;
- Бошқарма бошлиғи вактинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
- Бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита рахбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини белгилаш;
- Бошқарма ва унинг тузилмавий ва бўйсунувчи бўлинмалари, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рахбариятга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президента, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, вазир ва унинг ўринбосарлари вилоят хокими ва ўринбосарлари кўрсатмаларини сўзсиз бажариш;
- Бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустахкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий ва бўйсунувчи бўлинмалар рахбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, ижро интизоми мустахкамланиши учун топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
б-боб. Бошқарма рахбариятининг жавобгарлиги
- Бошқарма бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
- Бошлиқ ўринбосарлари:
Бошқарма назоратидаги таркибий бўлинмаларда бошқармага юкланган вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши;
ўз функсионал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
- Бошқарманинг таркибий бўлинмалари рахбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функсиялар бажарилиши учун;
ўз функсионал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Бошқарма бошлиғи бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий рахбарлик қилади ва бошқармага юкланган вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Бошқарма фаолиятининг алохида йўналишлари ва тузилмаларига рахбарлик қилиш ва тизимига кирадиган ташкилотлар фаолияти учун бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва бошқарма тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида бошқарма тизими ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
- Туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқлари тегишли туманлар (шахарлар) хокимлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари билан келишилган холда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқарма ҳамда туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ишга кабул қилинган ходимлар мажбурий тартибда бир хафталик киришиш-мослашиш курсларидан, меҳнат органлари ходимлари эса мунтазам равишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш марказида хар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари тўғрисидаги низомлар туманлар (шахарлар) хокимлари билан келишилган холда, камбағалликни кисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруқлари билан тасдиқланади.
7-боб. Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспексияси
- Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспексия (кейинги ўринларда - Инспексия) бошқарманинг таркибий бўлинмаси хисобланади.
- Мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахслари, фуқаролар - иш берувчилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳудудига доир тасдиқнома асосида меҳнат қилаётган чет эллик фуқаролар томонидан меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари, меҳнат хавфсизлиги ва гигийенаси ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қуймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш масалаларига доир тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этишини назорат қилиш-меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратининг предмети хисобланади.
- Қуйидагилар Инспексиянинг асосий вазифалари хисобланади:
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар - иш берувчилар томонидан меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, алоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари, меҳнат тўғрисидаги бошда норматив- ҳуқуқий хужжатлар, меҳнат хавфсизлиги ва гигийенаси ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зуравонликка йўл қўймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
вилоятдаги меҳнатни мухофаза қилиш холатини, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисалар сабабларини мунтазам таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш;
меҳнат ва мехатни мухофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик хужжатлари нормалари бузилишининг олдини олиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги битимлар ва меҳнат хақидаги бошда ҳуқуқий хужжатларнинг, иш берувчилар томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш;
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жарохат етказиш хавфи юзасидан аттйестатсиядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини ва экспертизадан ўтказилишини амалга ошириш;
мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда айбдор мансабдор шахсларни қонунчилик хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш, шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини манфаатдор бошқарма ташкилот, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш;
меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда мониторинг юритиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга маслахат ва услубий ёрдам бериш, меҳнат фаолияти билан боғлид бахтсиз ҳодисаларнинг хамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш;
мулкчилик ва ташкилий-ҳудудий шаклидан қатий назар, барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини камерал назоратдан ўтказиш;
меҳнат, меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат гигийенаси соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-хухухий хужжатлар ва бошқа хужжатлар, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлик ва гигийена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлашга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- Инспексия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:
- мулкчлик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар-иш берувчилар томонидан меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари, меҳнат тўғрисидаги бошқа нормат ҳуқуқий хужжатлар, меҳнат хавфсизлиги ва гигийенаси ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш масалаларига доир техник тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш йўналишида:
иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, меҳнат хавфсизлиги ва гигийенаси ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш масалаларига доир техник тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилишини текширади;
назорат предметига мувофиқ қонунчилик хужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказади ва қонун бўзилиши холатларини бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга (унинг вакилига) кўрсатмалар беради;
жамоа шартномаларида ва бошқа ички хужжатларда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади;
хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар рўйхатини ҳамда оғир юкларни кўтаришда ва ташишда хотин-хизлар учун чекланган юк нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати, шунингдек, уларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида йўл қўйиладиган энг кўп нормалари тўғри қўлланиши бўйича назоратни амалга оширади;
меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мутахассисларга малака сертификата берилишини хамда берилган малака сертафикатларининг рейестри юритилишини таъминлайди;
ходимларнинг шахсий ва жамоавий химоя воситалари, ишлаб чиқариш мухитини назорат қилиш ускуналари билан тўғри таъминланганини, шунингдек, ноқулай ва алохида тусга эга бўлган шароитларда ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсатсиялар берилишини назорат қилади;
ходимларнинг хаёти ва соғлиғига етказилган зарарни холат бўйича иш берувчилар томонидан тўловлар амалга оширилишини қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
ходимларнинг муайян тоифалари (хотин-қизлар, вояга етмаганлар, олий ва урта махсус, профессионал таълим ташкилотлари талабалари, ногиронлиги бўлган шахслар, Қуролли Кучлар сафидан бўшаталган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар ва бошқалар) учун қонунчилик хужжатларида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари хамда кафолатларига риоя этилишини назорат қилади;
иш берувчилар томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномалар шартларига риоя этилишини, чет эллик фуқароларнинг касбий-малакавий мансублиги доирасида фаолият юритаётгани, юқори малакали ва малакали мутахассислар учун белгиланган миқдорда ойлик иш ҳақи тўланишини текширади;
Ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг соғлиги ёки хаётига хавф соладиган ташкилотлар (унинг айрим бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунига қадар 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиб туради;
- республикадаги меҳнатни мухофаза қилиш холатини, меҳнат фаолияти билан боглиқ бахтсиз ходисалар сабабларини мунтазам таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш юналишида:
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда текширади ва хисобини юритади;
меҳнат фаолияти билан боҳлиқ бахтсиз ходисалар сабабларини таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик хужжатлари нормалари бўзилишининг олдини олиш хамда меҳнат тўғрисидаги битимлар ва бошқа ички хужжатларнинг, иш берувчилар томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш юналишида:
меҳнат муносабатлари субъйектлари, шу жумладан, касаначилик шартлари асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлар ҳамда шахсий томорқа, дедқон ва фермер хўжаликларида банд бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари химоясини таъминлайди;
қонунчилик хужжатлари бўзилгани аниқланган холатлар юзасидан уларга бархам бериш ва уларнинг юзага келишига кўмаклашадиган шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий тартибга солиш чораларини кўради;
|
|
|
|
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлиги ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларида касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига берилган ҳуқуқларни амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, уларга иш берувчилар риоя этишини ўрганади;
меҳнат тўғрисидаги битимлар ва бошқа ички хужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонунчилик хужжатларига мос келишини тизимли таҳлил қилади;
томонлар имзолаган тармоқ келишувларни, унинг иловаларини белгиланган тартибда билдириш руйхатидан ўтказади;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги битимлар ва бошқа ички хужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари масалаларига доир буйруқлари қонунчилик хужжатларига мос келмаслиги аниқланганда хулосалар беради;
- иш уринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жарохат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини ва экспертизадан ўтказилишини амалга ошириш юналишида:
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жарохат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини амалга оширади;
меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказади;
давлат назорати ва текшируви органлари, шунингдек, суд мурожаатлари бўйича меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизасини ўтказади ҳамда тегишли хулосалар беради;
- мажбурий мехатга юл қуймаслик ва уни тулиқ бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда айбдор мансабдор шахсларни қонунчилик хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш, шунингдек, мажбурий меҳнатга юл қуймаслик ва уни бартараф этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш юналишида:
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда мажбурий меҳнатга юл қўймаслик ва уни тулиқ бартараф этиш, шу жумладан, айбдор шахсларни қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш орқали бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;
бирор-бир шаклда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ хавф-хатарни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан қонунчилик хужжатлари нормалари ижросини назорат қилади;
мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ва камситиш юзасидан аниқланган ҳар бир холат бўйича қонун бўзилишига юл қуйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
вояга етмаган шахсларнинг меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳолати бўйича маълумотларни ҳудудни мудофаза қилувчи органларга ҳудудий бахо бериш учун юборади;
- меҳнатни мудофаза қилиш содасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти юзасидан белгиланган
тартибда мониторинг юритиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш йўналишида:
меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан амалга оширадиган хизматлари сифати юзасидан ташкилотларда бир йилда камида бир маротаба сўровномалар ўтказади;
меҳнатни мухофаза қилиш содасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги маълумотлари ва хисоботларини танлов асосида жойларга бориб ўрганади;
меҳнатни мухофаза қилиш содасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда таҳлил қилиб боради;
мониторинг натижасида қонунчилик талабларининг бўзилиш холатлари аниқланган тақдирда, камчиликлар ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилаган ҳолда меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчисига ёзма кўрсатма юборади;
меҳнатни мухофаза қилиш содасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизмат кўрсатиш турлари бўйича мониторинг якунларига асосан уларнинг рейтингини юритади;
меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари фаолиятида ўтказилган мониторинг натижаларида жиддий қонун бўзилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш бўйича судга даъво аризалари киритади;
мониторинг ва таҳлилларга асосан меҳнатни мудофаза қилиш содасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
- меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга маслахат ва услубий ёрдам бериш, меҳнат фаолшти бшан боглиқ бахтсиз ҳодисаларнинг ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг уар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш йўналишида:
Инспексия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консулътатив ва услубий ёрдам кўрсатиш учун ишонч телефонлари жорий этилишини ва ишлаб туришини таъминлайди;
ишонч телефони рақамларига келиб тушган муаммоли масалалар юзасидан статистик хисобот юритади, уларни таҳлил қилади ҳамда муаммоли ва салбий омилларни бартараф этиш юзасидан, шу жумладан, инспекторлар фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат муносабати субъйектлари учун ҳуқуқий тарғибот, семинарлар, тушунтириш ишлари ва амалий машғулотлар ташкил этади;
тадбиркорлик субъйектларига почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали уларнинг фаолияти юзасидан қонунчилик талаблари бўзилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, иш берувчилар томонидан содир этилаётган тизимли ҳуқуқбўзарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича хабарномалар юборади;
амалдаги меғнат қонунчилиги талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилади;
- мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини камерал назоратдан ўтказиш юналишида:
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари бўзилишига доир жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
зарур холларда, мурожаатда кўрсатилган холатларни аниқлаштириш мақсадида иш берувчини (унинг вакилини) чақириб олади ҳамда уларнинг тушунтиришларини олади;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратига мувофиқ қонунчилик хужжатлари бўзилишига доир жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини зарур холларда жойнинг ўзига бориб кўриб чиқади;
мурожаат предметига тааллукди хужжатларни иш берувчидан сўраб олади;
Инспексияда мавжуд маълумотлар асосида ташкилотларда меҳнат хуқукдари ва меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таҳлил қилади;
- меҳнат, меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат гигийенаси соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий хужжатлар ва бошқа хужжатлар, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлик ва гигийена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлашга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш юналишида:
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувлар ва мониторинг материалларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлигига доир амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишини ва химоясини, уларнинг ишлаш жараёнида меҳнат шарт-шароитларини ва хавфсизлигини таъминлашга доир меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларни таҳлил қилади, зарур бўлганда, қонунчилик хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритади;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисидаги қонунчилик хужжатларини такомиллаштириш юзасидан
таклифлар тайёрлайди;
меҳнатни мухофаза қилишга доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ва ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан Инспексия фаолиятига оид масалаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш йўналишида:
Халқаро меҳнат ташкилотининг Инспексия фаолиятига оид конвенсияларини таҳлил қилиб боради;
Халқаро меҳнат ташкилоти конвенсияларини миллий қонунчилик хужжатларига имплементатсия қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан хамкорлик қилади;
Инспексия фаолиятига оид Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг форумлар, конференциялар, семинарларда иштирок этади.
- Инспексия қонунчилик хужжатларида назарда тутилган бошқа функсияларни хам амалга ошириши мумкин.
52
- §. Инспексиянинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
- Инспексиянинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функсияларни бажариш учун куйидаги ҳуқуқларга эга:
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахсларидан, шунингдек, фуқаролар - иш берувчилардан назорат функсияларини бажариш учун зарур хужжатлар, ахборот, статистик маълумотлар ва маълумотномаларни сўраб олиш;
Инспексияга юкланган вазифаларни амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот дастурларидан олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш;
иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш;
текширув ва ўрганиш (мониторинг) давомида фото-видео тасвирга тушириш, тушунтиришлар ҳамда бошқа маълумотларни олиш, шунингдек, заруратга кўра, таржимон, экспертларни жалб этиш ва экспертиза тайинлаш;
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқаролар - иш берувчиларга меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати предметига мувофиқ қонунчилик хужжатлари бўзилишини бартараф этиш, жумладан, қонунчилик хужжатларига зид бўлган буйруқлар ва бошқа хужжатларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, зарур холларда уларни белгиланган тартибда бекор қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик Хужжатлари бўзилишига доир даъволар, шунингдек, меҳнат жараёнида ходимлар хаёти ва соғлигига етказилган зарарни қоплаш масалалари юзасидан судда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этиш;
меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни текшириш ва хисобини юритиш (текширувларда иштирок этиш);
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд материалларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларга юбориш;
ташкилотларнинг мансабдор шахсларига меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик хужжатлари бўзилишини бартараф этиш ҳамда қонунчилик хужжатларига зид бўлган буйруқлари ва бошқа хужжатларини белгиланган тартибда кўрсатиб туриш тўғрисида такдим этилган ёзма кўрсатмалар ижросини назорат қилиш;
ташкилотларнинг меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига зид бўлган буйруқлари ва бошқа хужжатларини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, зарур холларда, уларни белгиланган тартибда бекор қилиш юзасидан кўрсатмалар киритиш;
ташкилотларнинг меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг хаёти ёки соғлигига хавф туғдирадиган фаолиятини ёки ускуналардан фойдаланишни қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
ходимларнинг меҳнатни мухофаза қилишга доир талабларга мос келмайдиган ҳамда мувофиклик сертификатига эга бўлмаган шахсий ва жамоавий химоя воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
ҳуқуқбузарликлар содир этишга тайёргарлик кўрилаётганлиги ҳакида маълумотлар бўлса, меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари бўзилишига юл қуймаслик хақида ташкилот мансабдор шахсларига, шунингдйек, иш берувчи фукароларга огохлантиришлар киритиш;
меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари бўзилишини, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида юкори турувчи ташкилотлар ва хукукни мухофаза қилиш органларига такдимномалар, юкорида кўрсатилган қонунчилик хужжатларини бузишда айбдор бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
текшириш ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, Инспексия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот- таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;
иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тақдимномалар шартларига риоя этилмагани, чет эллик фуқаролар касбий-малакавий мансублиги доирасида фаолият юритмагани, юқори малакали ва малакали мутахассислар учун белгиланган микдорда ойлик иш хаки туланмагани аникланганда, ушбу қонун бузилишлари иш берувчи томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаган холларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти хукукига доир тасдиқномаларнинг амал қилишини тугатиш хақида қарор қабул қилиш;
Инспексия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ташкилот ва ходим (ходимлар) ўртасидаги меҳнат низосини кўриб чиқиш тўғрисидаги даъво билан судга ёки бошқа органга мурожаат қилиш;
меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнат жараёнида ходимларнинг хаёти ва соғлигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қонунчилик хужжатлари бўзилиши ҳақидаги даъволар бўйича судда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этиш;
меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни мухофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан ходимларнинг ва меҳнат муносабатлари бошқа субъйектларининг шикоятларини қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
ходимлар ва меҳнат муносабатларининг бошқа субъйектлари шикоятларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун ташкилотлар мансабдор шахсларини (уларнинг вакилларини) чақириш, улардан холат юзасидан оғзаки ҳамда ёзма тушунтиришлар олиш хамда шикоятни кўриб чиқиш учун зарур хужжатларни талаб қилиб олиш;
белгиланган тартибда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича уқувдан, йўл- йўриғидан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Инспексия мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашган, тўсқинлик қилган ёки таъсир ўтказган шунингдек, унинг қонуний талабларини бажармаган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириш;
Инспексиянинг мансабдор шахслари қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа ҳудудларга хам эга булиши мумкин.
- Инспексиянинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни мудофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги назоратини амалга оширишда:
меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик хужжатлари талаблари бўзилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича қонунчилик хужжатларига мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариши;
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик хужжатларига ва халқаро шартномалар нормаларига, текширилаётган юридик шахс, якка тартибдаги тадбирдор ҳудудлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиши;
мулкчилик шаклидан қатий назар, барча ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқаро - иш берувчиларга текширув ўтказишда иштирок этишга тўсқинлик қилмаслиги ҳамда текширув предметига тааллуқли масалалар юзасидан тушунтиришлар бериши;
текширув ўтказиш вақтида иштирок этаётган рахбарга, бошқа мансабдор шахсга ёки юридик шахснинг ваколатли вакилига, якка тартибдаги тадбиркорга, унинг ваколатли вакилига хамда фуқаро - иш берувчига текширув предметига тааллуқли ахборот ва хужжатларни тақдим этиши;
рахбарни, бошка мансабдор шахсни ёки юридик шахснинг ваколатли вакилини, якка тартибдаги тадбиркорни, унинг ваколатли вакилини ҳамда фукаро - иш берувчини текширув натижалари билан таништириши;
қонунчилик хужжатларида белгиланган текширувлар ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя қилиши шарт.
- Инспексия Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг таркибий бўлинмаси бўлиб, унинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда назорат предметига мувофик давлат органларидан мустақилдир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилик хужжатларига амал қилади.
- Инспексиянинг мансабдор шахслари ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функсияларни самарасиз бажарганлиги, шунингдек, ғайриқонуний харакатлари ёки харакатсизлиги учун қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
- Инспексиянинг ташкилий тузилмаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг инспексияларидан иборат.
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади.
Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда меҳнат шароитлари бўйича (бош) давлат эксперта лавозимига олий мухандис- техник маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади.
Қишлок хўжалиги соҳасида меҳнат инспектори лавозимига олий юридик ёки олий мухандис-техник маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади.
- Инспексия ва ҳудудий инспексияларнинг инспекторлари ҳамда меҳнат шароитлари бўйича экспертлари Вазирлик томонидан белгиланган тартибда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш марказида ишга қабул қилингандан кейин бир ой ичида бир ойлик мажбурий тайёрлаш, шунингдек, даврий малака ошириш курсларидан ўтишлари керак.
- Инспексияга Вазир томонидан лавозимга бошқарма бошлиғи билан келишилган холда тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлик рахбарлик килади.
Инспексия бошлиғи лавозимига олий юридик ёки олий мухандис- техник маълумотли, меҳнат ёки меҳнатни мухофаза қилиш тизимида камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланиши мумкин.
- Инспексия бошлиғи Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган қуйидаги икки нафар ўринбосарларга эга бўлади:
Инспексия бошлигининг меҳнат ҳуқуқи бўйича ўринбосари - давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
Инспексия бошлиғининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари - Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори.
Инспексия бошлиғининг меҳнат ҳуқуқи бўйича ўринбосари лавозимига олий юридик маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланади.
Инспексия бошлиғининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари лавозимига олий мухандис-техник маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахс тайинланади.
- Меҳнатни мухофаза қилиш, иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонлик ва унинг хар қандай шаклда намоён бўлишига йўл қуймаслик тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ваколатларига Инспексиянинг қуйидаги мансабдор шахслари эга:
Инспексиянинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
ҳудудий инспексия бошлиғи -ҳудудий давлат меҳнат инспектори;
ҳудудий инспексия бошлиғи ўринбосари - ҳудудий меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
ҳудудий инспексиянинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари;
ҳудудий инспексиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат меҳнат инспекторлари. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик хужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ваколатларига Инспексиянинг қуйидаги мансабдор шахслари эга:
Инспексия бошлиғи - давлат меҳнат инспектори;
Инспексия бошлиғининг меҳнат ҳуқуқи бўйича ўринбосари - давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
Инспексиянинг меҳнат ҳуқуқи бошқармаси бошлиғи - давлат меҳнат ҳуқуқ катта инспектори;
Инспексиянинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари;
ҳудудий инспексия бошлиғи - ҳудудий давлат меҳнат инспектори;
ҳудудий инспексия бошлиғи ўринбосари - ҳудудий давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
ҳудудий инспексиянинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари;
ҳудудий инспексиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат меҳнат инспекторлари.
- Инспексия ўз фаолиятини бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.
- Инспексия бошлиғи ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун:
- Инспексия ва ҳудудий инспексиялар фаолиятига умумий рахбарлик қилади, уни мувофиқлаштиради;
- ҳудудий инспексиялар хисоботларини чоракда камида бир марта эшитади;
- Инспексия ва ҳудудий инспексияларнинг барча мансабдор
шахсларининг аввал берилган кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорларини кўриб чиқади, ўзгартиради ва лозим бўлганда бекор қилади;
- Инспексия ва ҳудудий инспексияларнинг барча мансабдор
шахсларининг билим савиясини ва малакасини доимий ошириб бориш бўйича чоралар кўради, ўз ваколатлари доирасида бажарилиши шарт бўлган кўрсатма ва топшириқлар беради;
- Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруқлари ва кўрсатмаларининг тегишлича ижросини таъминлайди;
- Инспексияга юкланган вазифа ва функсиялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ўзига тақдим этилган ҳуқуқлар ва юкланган мажбуриятлар ижро этилиши учун шахсан жавоб беради;
Инспексия ҳамда ҳудудий инспексиялар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, шу жумладан, уларни эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича тақдимномалар;
ходимларга мартаба даражалари ва касбий тоифа бериш тўғрисида таклифлар;
Инспексия ва ҳудудий инспексияларнинг ходимларини рағбатлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш хақида таклифлар;
Инспексия фаолияти натижалари тўғрисида хар ойлик хисоботлар киритади;
- ўз ваколати доирасида Инспексия фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ходисалар юзасидан махсус текшириш ташкил этиш масалалари бўйича Инспексия ва ҳудудий инспексияларнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар ва топшириқдар беради;
- Инспйексия ходимларининг самарали тақсимланишини ташкил этади, шу жумладан, муайян функсияларни бажарувчи айрим ходимларни Инспексияга юкланган бошқа ишларга жалб қилиши мумкин;
- қонунчилик хужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
- Инспексия бошлиғи йўқлигида унинг ваколатларини бошлиғининг буйруғига биноан Инспексия бошлиғининг ўринбосарларидан бири бажаради.
- Суд органлари томонидан қарор қабул қилингандан кейин қарорга боғлиқ масалалар юзасидан қўшимча хулосалар, тушунтиришлар Инспексия ва ҳудудий инспексиялар томонидан берилмайди.
- Инспексия ходимлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона намунадаги гувохномаларга эга бўлади.
- Тадбиркорлик субъйектлари фаолиятини текширишга рухсат бериш тўғрисидаги тегишли намунадаги гувохномалар Инспексиянинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тегишли аттестасия натижаларига кўра берилади.
Тадбиркорлик субъйектлари фаолиятини текширишга рухсат бериш тўғрисидаги тегишли намунадаги гувохномалар ҳудудий инспексияларнинг мансабдор шахслари ҳамда туман (шахар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига Корақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан аттестация натижаларига кўра берилади.
- Инспексияга биринчи марта ишга кирган шахсларга қонунчилик хужжатларига мувофиқ уч ойгача синов муддати белгиланади, бундан ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайдиган шахслар мустасно.
- Коррупсия ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қуймаслик, ходимнинг шахсий ва иш юзасидан фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини ўрганиш, шунингдек, Инспексия фаолиятининг турли юналишларида малака ва иш тажрибасига эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротатсияси амалга оширилиши мумкин, бундан қонунчиликка мувофик ротатсия қилинмайдиган шахслар мустасно.
Ходимлар ротатсияси, қоида тариқасида, Инспексия бошлиғининг тақдимномасига биноан эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ходимлар ротатсиясини амалга ошириш тартиби Вазир томонидан тасдиқланади.
- Ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Вазир томонидан тасдиқланадиган аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация утказилади.
Аттестация ўтказишда ходимнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги, шунингдек, унинг кейинги фаолияти ва навбатдаги мартаба даражаси ва касбий тоифалар бериш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.
Ходимлар аттестациядан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
- Инспексия ўз расмий бланкасига эга бўлади.
- Инспексия ходимлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларга (текширув гурухдарига) мутахассис хулосасини олиш зарурати юзага келганда жалб қилиниши мумкин.
Бунда Инспексия ходимлари бир ойда ўн иш кунидан ортиқ бўлган муддатга текширувларга (текшириш гурухдарига) жалб қилиниши мумкин эмас.
- Инспйексия ходимлари Вазирнинг буйруғи асосида ҳар ойда қўллаган маъмурий ҳуқуқбўзарликлар бўйича ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизигача бўлган миқдорда, бирор меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 бараваридан кўп бўлмаган микдорда мукофотланади.
- Олий юридик маълумотга эга инспексия ходимларига адлия органларининг даражали унвонларини бериш тартиби тадбиқ этилади.
Инспексия ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлик томонидан белгиланади.
- Инспексия ходимларига мартаба даражалари олий юридик маълумотга эга ва аттестациядан ижобий ўтган бўлса, малака ва иш стажига мувофиқ эгаллаган лавозими, аввалги иш ёки хизмат жойи бўйича берилган махсус унвонлар хисобга олинган ҳолда изчиллик тартибида, бошқарма бошлиғининг тақдимномасига биноан адлия органлари ходимларига мартаба даражаларини бериш тартибида берилади.
Олий юридик маълумотга эга Инспексия ходимларига қуйидаги мартаба даражалари берилади:
- даражали адлия маслахатчиси;
- даражали адлия маслахатчиси;
- даражали адлия маслахатчиси;
- даражали юрист;
- даражали юрист;
- даражали юрист.
75. Инспексия ходимларига қуйидаги мартаба даражалари берилади:
- даражали адлия маслахатчиси - Инспексия бошлиғига;
- даражали адлия маслахатчиси - Инспексия бошлиғининг меҳнат ҳудуди бўйича ўринбосарига, Инспексиянинг бошқарма ва бўлим бошлиқларига ҳамда ҳудудий инспексия бошлиғига;
- даражали адлия маслахатчиси - Инспексиянинг давлат меҳнат ҳудуд инспекторига ва ҳудудий инспексия бошлиқларининг меҳнат ҳудуди бўйича ўринбосарларига;
1, 2 ва 3-даражали юрист - ҳудудий инспексияларнинг давлат меҳнат ҳудуд инспекторларига;
Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган ходимларга лавозимга тайинланганидан кейин камида 6 ойдан сўнг мартаба даражаси берилади.
- Инспексия ходимларига касбий тоифалар олий мухандис-техник маълумотга эга ва аттестациядан муваффақиятли ўтган бўлса, малакаси ва иш стажига мувофиқ изчиллик тартибида берилади.
Олий мухандис-техник маълумотга эга ходимларга қуйидаги касбий тоифалар берилади:
ИИИ тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
- тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
И тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
олий тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори.
Касбий тоифалар:
олий тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори - Инспексия бошлиғига;
И тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори
- инспексия бошлиғининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўринбосарига, Инспексиянинг бошлиғига;
П тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори
- Инспексиянинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторларига, меҳнат шароитлари бўйича бош давлат экспертига ва ҳудудий инспексиялар бошлиқларининг ўринбосарларига;
- тоифали меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори -ҳудудий инспексияларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича экспертларига берилади.
Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган ходимларга лавозимга тайинланганидан кейин камида 6 ойдан сунг касбий тоифа берилади.
- боб. Бошқарма ходимларини моддий-техник таъминлаш ва
моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
- Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетга, Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар хисобидан амалга оширилади.
- Бошқарма Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-тйехник базасини мустахкамлаш жамғармаси маблағлари хисобидан ҳудудий ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга, шу жумладан, бошқарма хузуридаги бюджетдан ташқари жамғармаларга иш хақига устамаларни молиялаштириш учун маблағлар ажратишга хақди.
Қуйидагилар Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш жамғармасини шакллантириш манбалари қонунчилик хужжатларида тақиқланмаган манбаалар хисобланади.
- Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-тйехник базасини мустахкамлаш жамғармасидан етарли маблағлар мавжуд бўлганда:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари муносабати билан икки ойлик иш хақи миқдоригача ёки меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам микдорининг 10 бараваригача мукофот;
жамоа шартномасига асосан транспорт харажатларини қоплаш учун базавий хисоблаш миқдорининг уч бараваригача ойлик тўловлар ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий хисоблаш миқдорининг беш бараваригача ойлик тўловлар;
фаолият самарадорлигининг юқори кўрсаткичларини таъминловчи ходимлар ойлик иш ҳақининг (рағбатлантириш коеффисийентный ҳамда куп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коеффисийентный хисобга олган холда) икки баравари миқдоригача шахсий устамалар;
ташаббускорлик ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлик ҳамда меҳнатда эришган юксак ютуқлари учун ходимлар фаолиятини якка тартибда баҳолаш асосида ойлик иш хақининг (рағбатлантириш коеффисийентный ҳамда кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коеффисийентный хисобга олган ҳолда) беш баравари миқдоригача мукофот;
жамоа шартномасига кўра (юбилей саналарида, ходимлар 50, 55 ва 60 ёшга тўлганда, бахтсиз ходиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлигини тиклаш, оиланинг кам таъминлангани ва молиявий холатининг оғирлиги, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан, ходим ёки яқин кариндошлари вафот этганда) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдоригача моддий ёрдам;
Бошқарма марказий аппарата ходимларига қишлоқ; хўжалиги махсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида, куз ойларида) меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробари миқдоригача моддий ёрдам берилиши мумкин.
- Бошқарма ходимларининг иш ҳақи қонунчилик хужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча хақлар, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
- боб. Бошқарманинг хисобдорлиги
- Бошқарма фаолияти тўғрисида Вазирликка, вилоят хокимига ҳамда жамоатчилик олдида бевосита хисобдор бўлади.
- Бошқарма вилоят хокимлиги билан ўзаро хамкорлик қилиш доирасида:
ўзига юкланган вазифа ва функсияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда бошқа хужжатлар лойихаларини белгиланган тартибда кириташда иштирок этади;
Вазирликка тақдим этиш учун вилоят ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолият соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашнинг энг мухим юналишлари ҳамда вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил килаишда иштирок этади.
- Бошқарма чорак якуни бўйича тегишли ҳисобот даври учун вилоятда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш натижалари тўғрисидаги пресс-релизни ўз расмий веб-сайтида ёритилиб борилишини таъминлайди.
- Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Вазирлар Махкамасининг 2025 йил “ 7 ” ноябрдаги 706-сон қарорига
2-илова
