Фарғонада 5 мингдан зиёд ёшлар турли лойиҳаларга қамраб олинади
2026-07-16 09:00:00 / Янгиликлар
"Долзарб 90 кунлик" доирасида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, хорижий тилларни ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича янги ҳамкорлик механизми йўлга қўйилди.Бугун мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 7 та масъул ташкилот ўртасида қўшма қарор имзоланди. Ушбу ҳужжат асосида мактаб битирувчилари ва ишсиз ёшларни меҳнат бозори талабларига мос касбларга ўқитиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилларни ўргатиш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилади.
Қўшма қарор доирасида 5000 нафар ёшни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ИТ, спорт, маданият ва китобхонлик йўналишларидаги лойиҳаларга кенг жалб этиш белгиланган.

