«Қишга тайёргарлик учун совуқ кунларни кутиш шарт эмас!» — туман ҳокими танқидий йиғилиш ўтказди
2025-10-07 09:30:00 / Янгиликлар
«Қишга тайёргарлик учун совуқ кунларни кутиш шарт эмас!» — туман ҳокими танқидий йиғилиш ўтказди

Бектемир тумани ҳокимлигида туманда фаолият юритаётган ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари, маҳалла еттилиги вакиллари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, унда камбағалликни қисқартириш, солиқ тушумларини ошириш, шунингдек, коммунал хизматлар томонидан куз–қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди. Шунингдек, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.






