Оилалар мустаҳкамлиги – жамият барқарорлиги асосидир
2025-06-25 14:10:00 / Янгиликлар
Оилалар мустаҳкамлиги – жамият барқарорлиги асосидир

Бугун Бектемир тумани ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузуридаги Оилаларни мустаҳкамлаш бўйича комиссия томонидан ажрим ёқасида турган оилалар билан навбатдаги суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида оилавий низоларнинг сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари, фарзандлар тарбияси ва оилавий муҳитни соғломлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г.Агзамова, комиссия аъзолари, жамоатчилик фаоллари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ҳар бир оила вакили билан индивидуал мулоқотлар олиб борилиб, муаммоларни жойида ҳал этишга қаратилган амалий тавсиялар берилди.





