"Камалак" оромгоҳи тарбияланувчилари таниқли спортчилар билан учрашдилар
2025-06-24 10:45:00 / Янгиликлар

Бектемир туманидаги 347-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ташкил этилган "Камалак" ёзги оромгоҳида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида оромгоҳ тарбияланувчилари учун таниқли спортчилар иштирокида очиқ мулоқот ва давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат чоғида меҳмонлар ўзларининг спортдаги фаолияти, ютуқлари ва бу йўлда эришилган марралар ҳақида сўз юритиб, ўқувчиларга соғлом турмуш тарзи ҳақида қимматли тавсиялар беришди.
Ушбу учрашувнинг асосий мақсади — ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларда ирода, қатъият ва жисмоний фаолликни шакллантиришдан иборат бўлди.
Тадбир якунида болалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан спортчиларга мурожаат қилишди ҳамда эсдалик учун суратга тушишди.
Мазкур ташаббус орқали ёшларда спортга бўлган меҳрни кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қиладиган муҳит яратиш мақсад қилинган.






