Кичик саноат зонасида пресс-тур ташкил этилди.
2025-06-20 11:00:00 / Янгиликлар
Кичик саноат зонасида пресс-тур ташкил этилди.

Кеча Бектемир тумани ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида иштирокчиларга кичик саноат зонасининг фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари, эришилаётган ютуқлар, яратилган иш ўринлари ва келгуси режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари саноат ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар иш жараёни билан бевосита танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
Ушбу пресс-тур ахборот майдонида туман саноати ривожига оид очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, кенг жамоатчиликни олиб борилаётган ишлар билан таништиришга хизмат қилди.








