Бектемир туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди
2025-06-12 13:55:00 / Янгиликлар
Бектемир туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди

Бугун Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.
Мазкур қабулда туманда яшовчи фуқаролар ўзларининг муаммолари, таклиф ва мурожаатлари билан бевосита мутасаддиларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтказилиб, кўтарилган масалаларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий ва амалий ечимлар топилди.
Айрим мурожаатлар эса назоратга олиниб, қонунчилик доирасида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Сайёр қабул фуқаролар мурожаатларига эътиборли ёндашиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги ўзаро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.





