Долзарб масалалар муҳокама қилинди.
2025-06-12 18:00:00 / Янгиликлар
Долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Бугун Бектемир тумани ҳокимлигида туман ҳокими бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги вакиллари иштирок этди.
Мажлис давомида маҳаллаларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечамини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага масъуллар бириктирилди. Шунингдек, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор аниқ вазифалар белгиланиб берилди.
Йиғилишда "Долзарб 90 кун" тадбирларини самарали ташкил этиш, ёшларни спортга жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.





