290-сонли мактабда қурилиш ишлари якунланмоқда
2026-08-17 13:55:00 / Янгиликлар
290-сонли мактабда қурилиш ишлари якунланмоқда

Бугун Бектемир тумани ҳокими Нурилла Абдурахмонов туманда қурилиш ишлари якунланаётган 290-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди.
Унда мактаб биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда таълим муассасасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди.
Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва мактабни янги ўқув йилига муносиб тарзда тайёрлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.








