Устозлар маҳалласида саф йиғилиши ўтказилди
2026-08-18 13:05:00 / Янгиликлар
Устозлар маҳалласида саф йиғилиши ўтказилди

Бугун эрта тонгда Бектемир туманининг «Устозлар» маҳалласида навбатдаги саф йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳалла ҳудудидаги мавжуд ҳолат, ободонлаштириш ва ҳудудни тартибга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга ҳудудда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда маҳалланинг санитария ва эстетик ҳолатини яхшилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



