Фуқаролар мурожаати — эътибор марказида
2026-01-24 13:50:00 / Янгиликлар
Фуқаролар мурожаати — эътибор марказида

Бектемир тумани ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Туман ҳокими Нурилла Абдурахманов бошчилигида ташкил этилган қабулда соҳа ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни бевосита тингланди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг ечими юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижро муддатлари белгиланди.
Асосан фуқаролар томонидан уй-жой масалалари, коммунал хизматлар фаолияти, кадастр, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий йўналишлардаги муаммолар кўтарилди.
Билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг қонуний ва ўз вақтида ҳал этилиши таъминланиши таъкидланди.








