Балиқчи тумани ҳокимияти

Ҳақида
Балиқчи тумани 1926- йил 29- сентябрда ташкил топган бўлиб, Aндижон вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳисобланади.
Балиқчи тумани ҳудудий йер майдони 340 км.кв. Балиқчи тумани маъмурий ҳудудий таркиби бўйича 44 та қишлоқ аҳоли пункти, 66 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат. Балиқчи тумани Улуғнор тумани (20 км), Бўстон тумани (1,8 км), Олтинкўл тумани (36,2 км) Избоскан тумани (18,5 км) ва Шаҳрихон тумани билан (20 км) чегарадош.
Aҳолиси
Балиқчи туманида 53,4 мингта оилалар мавжуд. 2023- йилнинг 1- январ ҳолатига Балиқчи туман аҳолиси сони вилоят доимий аҳолисининг (3 322,7 минг киши) 6,4 фоизини ёки 211,3 минг кишини ташкил етади. Шундан, 70,7 минг киши шаҳар жойларида ва 140,6 минг киши қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Aҳоли зичлиги 1 кв км учун 621 кишига тўғри келади.
Aҳолиси, асосан ўзбеклар; руслар, татарлар, тожиклар, уйғурлар ва б. ҳам яшайди. 1 км2 га 416 киши тўғри келади.
Табиати
Туман ҳудуди текисликлардан иборат. Янв.нинг ўртача температураси —4°, июлники 26°. Йилига ўртача 195 — 210 мм ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман ҳудудидан Қорадарё, Мазгилсой, Чинободсой ва Катта Aндижон канали оқиб ўтади. Сирдарё Балиқчи тумани Серқуёш маҳалласи ҳудудидан бошланади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ.
Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқ-бўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Ечкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди.
