Президентимиз ташаббуси амалда
2025-11-16 10:25:00 / Янгиликлар
Етти иқлим паррандалари Балиқчида паравариш қилинмоқда

Балиқчи туманидаги “Sortepa rivoji” фермер хўжалигининг дала четларида товуқ, ўрдак ҳамда балиқ боқиш ишлари йўлга қўйилган. Эътиборлиси, паррандалар дунёнинг турли иқлим ҳудудларидан мослашувчан зотлар сифатида олиб келиниб, маҳаллий шароитда парваришланмоқда.
Бу ташаббус фермер хўжалигида истиқболли иш ўринларини яратиш, ички бозорни сифатли парранда маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ҳудудда қишлоқ хўжалигининг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.





