Балиқчилик тадбиркор йил эътирофида
2025-12-29 09:00:00 / Янгиликлар
“Йилнинг энг яхши гўшт йўналишидаги корхонаси” номинациясида Андижон вилояти Балиқчи туманида фаолият юритаётган “Sokin savdo servis” МЧЖ ғолиб деб топилди.

Паррандачилик соҳасида олиб борилган доимий изланиш ва камтарона меҳнатлар муносиб баҳоланди. Йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши гўшт йўналишидаги корхонаси” номинациясида Андижон вилояти Балиқчи туманида фаолият юритаётган “Sokin savdo servis” МЧЖ ғолиб деб топилди.
Ушбу эътироф корхона томонидан гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда жорий этилган самарали бошқарув, юқори сифат стандартлари ва бозордаги барқарор натижаларнинг амалий ифодаси ҳисобланади. Корхона жамоаси бундан буён ҳам соҳадаги инновация ва самарадорликни оширишга қаратилган ишларини давом эттиришини маълум қилди.
