Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
2025-12-29 09:00:00 / Янгиликлар
Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши раисини сайлаш, 2026 йил учун маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш, ер солиқ ставкаларига киритилаётган коэффициентларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ички ишлар бўлими бошлиғининг жиноятчилик ҳолати, коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисоботлари, туман ҳудудида тўй ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ҳамда газ таъминоти бўлими фаолияти юзасидан ахборотлар тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.







