Ҳоким ва Ёшлар учрашуви
2025-12-25 14:00:00 / Янгиликлар

Мактаб ўқувчилари томонидан тақдим етилган илмий изланишлар орасида қуёш панеллари самарадорлигини оширишга қаратилган ишланмалар ҳам мавжуд бўлиб, улар замонавий енергия тежамкор технологиялар асосида ишлаб чиқилган. Учрашув давомида ушбу лойиҳалар, инновацион ишланмалар ва таълим жараёнида еришилаётган ютуқлар муҳокама қилинмоқда.
Жумладан, болаларда ортопедик касалликларни ерта аниқлаш мақсадида сенсорли туфлилар ишлаб чиқариш бўйича илмий ғоя тақдим етилди ҳамда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш сўралди.
Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб боришга мўлжалланган платформа яратиш, уйда сабоқ оладиган ўқувчилар учун онлайн машғулотлар ўтказиш лойиҳалари, шу билан бирга чорвачилик йўналишидаги инновацион ишланмалар ҳам илгари сурилди.
Туман ҳокими билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалиётга татбиқ етишда амалий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.




