Ишсизлик нафақаси кимларга берилади?
Ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса ишга киришишга ёки касб-ҳунарга ўқишга тайёр бўлиб, маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсизлар деб эътироф этилади. Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва мурожаат қилган кундан бошлаб ишсизлик нафақаси тайинланади.
