Ангор тумани

Ангор тумани 1952-йил 16-апрелда ташкил этилган эди. 1962-йил декабридан Термиз тумани таркибига қўшиб юборилди. 1979-йили декабрда қайта ташкил этилди. Умумий майдони 387,3 kv.km. Аҳолиси 82,1 минг киши (1996). Туман маркази—Ангор шаҳарчаси Термиз шаҳридан 33 км шимоли—ғарбда жойлашган. Туманда 7 қишлоқ бор (Биринчи май, Дўстлик, Занг, Навоий, Таллимарон, Янгиобод, Қайрон). Ангор сўзини „Ғалладан бўшаган дала“ маъносини англатади. Тошкент—Термиз автомобил йўли ёқасида, яқин темир йўл бекати (Навшаҳар)—14 км. Ангор туманида 8 жамоа хўжалиги бор. Туман ғалла, пахта ва сабзавот – полиз экинларига ихтисослашган. Боғ ва токзор бор.
Ангор тумани – Сурхондарё вилоятидаги туман. 1952-йил 16-апрелда ташкил этилган. 1962-йил 24-декабрда Термиз туманига бирлаштирилган. 1979-йил 4-декабрда қайта тузидди. Ангор тумани вилоят жанда жойлашган. Термиз, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари билан че-гарадош. Майдони 0,39 минг км². Аҳолиси 85 минг киши (1997). Ангор туманида 1 шаҳарча (Ангор) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Истиқлол, Дўстлик, Занг, Навоий, Таллимарон, Янгиобод, Қайран) бор. Маркази – Ангор шаҳарчаси. Ангорда милоддан аввалги 6—4-асрларда аҳоли манзиллари бўлган. Кушан подшоли-ги даврида (1-3-асрлар) деҳқончилик воҳаси таркиб топган. Зартепа қалъаси Ангорнинг маркази бўлган. 6—7-асрларда қалъалар, қўрғонлар вужудга келган. Ўтмишда Ангор Термизга борадиган савдо карвони қўниб ўтадиган қишлоқ ҳисобланган. Табиати. Туман вилоятнинг энг жанубида жойлашган. Шимолида Кизириқ, ғарбда Хотинработ даштларига туташган. Шимолида Ховдоғ, жануби-шарқида Қорақир қирлари бор. Улар орасида Каттақум жойлашган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Қиши қисқа, илиқ. Январнинг ўртача температураси 2 – 3°. Ёзи иссиқ, давомли. Июлнинг ўртача температураси 31 – 32°. Йилига 120 – 130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 300 кун. Туман ҳудудининг ғарбий қисмидан Шеробод дарёсининг қуйи қисми оқиб ўтади. Занг каналидан тармоқланадиган ариқлардан суғорилади.
