Ёшлар сиёсати юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2025-10-18 18:15:00 / Матбуот анжуманлари

Ангор туманида “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ҳудудларда амалга оширилган ишлар, бу борадаги муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Қосим Мардонов, мутасадди ташкилотлар, ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этиб, ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида таълим, бандлик, тадбиркорлик, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, ёшларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш каби йўналишлар бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.




