⚡️ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида қурилиш ишлари билан танишди
2025-10-13 13:30:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор тумани "Шарқ гули" маҳалласида жойлашган "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган 990 ўринли мактаб ҳамда кўп қаватли турар жойларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.
Ҳоким қурилиш ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, зарурий инфраструктураларни яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи объектларнинг барпо этилишига алоҳида эътибор қаратди.
Ушбу лойиҳалар маҳалла ва туман аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бўлиб, келажакда таълим ва турар жой соҳасидаги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.





