Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда
2025-09-22 11:55:00 / Янгиликлар

Ангор туманидаги 1-сон оилавий поликлиникада Қорақир ва Каттақум маҳаллаларида истиқомат қилаётган 8014 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади.
Мазкур масканда 10 нафар шифокор ва 24 нафар ҳамшира аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида меҳнат қилиб келмоқда.
Шунингдек, поликлиника замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, УТТ, ЭКГ ҳамда физиотерапия муолажалари йўлга қўйилган.





