⚡️Сайёр қабул ўтказилди
2025-07-31 16:00:00 / Янгиликлар

▶️Ангор туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
↘️ Бугун туманнинг Қорақир маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими Қосим Мардонов иштирок этиб, маҳалла аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
⏩ Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар ёзма ва оғзаки тарзда қабул қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.




