⚡️ “Долзарб тўқсон кунлик” доирасида семинар ва ижодий танлов ўтказилди
2025-06-23 18:10:00 / Янгиликлар

↘️ Ангор туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Долзарб тўқсон кунлик” тадбирлари доирасида “Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даврини мазмунли ташкил этиш, тарбияланувчилар хавфсизлиги ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
▶️ Семинарда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тажрибали тарбиячилар иштирок этди. Тадбир давомида 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан турли дидактик ўйинлар, рақслар ҳамда спорт ўйинлари намойиш этилди. Шу орқали иштирокчи педагоглар ўртасида ўзаро тажриба алмашуви ташкил қилиниб, амалиётга оид тавсиялар берилди.
⏩ Тадбир доирасида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида расмлар танлови ҳам ўтказилди. Ғолиб деб топилган тарбияланувчиларга эсдалик совғалари топширилди.




