Ангор туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида
2025-06-16 10:30:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида,
Бугунги кунда 2025 йил 1 апрель ҳолатига Ангор туманидаги 36 та МФЙда мавжуд 26 223 та хонадондаги 37 515 та оилада
147.7 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
Макроиқтисодий кўрсатгичлар
2024 йилда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида қуйидаги натижаларга эришилди.
- макроиқтисодий кўрсаткичлар 2023 йилга нисбатан таҳлил қилинганда, Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 640,9 млрд сўм бўлиб, 2023 йилга нисбатан 118,3%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2183,2 млрд сўм бўлиб, 2023 йилга нисбатан 101,6%, капитал қуйилмалар 506,7 млрд сўм бўлиб, пудрат ишлари 319,1 млрд сўм бўлиб, 2023 йилга нисбатан 108.4%, чакана савдо 1128,4 млрд сўм бўлиб, 2023 йилга нисбатан 108,5%, жами хизматлар 784,8 млрд сўм бўлиб, 2023 йилга нисбатан 110,8% фоизга бажарилди.
2025 йил январ-март ойларида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида қуйидаги натижаларга эришилди.
- макроиқтисодий кўрсаткичлар 2025 йил январ-март ойлари таҳлил қилинганда, Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 115,8 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 135,2%, қишлоқ хўжалиги махсулоти ишлаб чиқариш 337,8 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 105,2%, капитал қуйилмалар 1703,5 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 641,0%, пудрат ишлари
102,7 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 100.5%, чакана савдо 259,2 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 107,2%, жами хизматлар 201,1 млрд сўм бўлиб, 2024 йилга нисбатан 110,6 фоизга бажарилди.
Тадбиркорлик
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2025-йилнинг январ-март ойларида иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг улуши, жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (98,2 %), чакана савдо айланмасида (97,3 %), қурилиш ишларида (90,8 %), капитал қўйилмаларда (99,5 %), хизматларда (76,9 %) ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда эса (56,1 %), ни ташкил қилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнес муҳитини яхшилаш, уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича кенг кўламли амалга оширилган тадбирлар натижасида 2025 йилнинг январ-март ойларида 62 та янги кичик бизнес субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этиш имконини берди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг асосий қисми савдо (янги ташкил этилган субъектларнинг (50,8 %), саноат (21,0 % ), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1,6 % ), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (8,1 %), ташиш ва сақлаш (1,6 %), қурилиш (3,2 %) ва бошқа фаолият турларида (13,7 %) соҳаларига тўғри келади.
2025 йил 1 апрел ҳолатига 1 113 та тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан масъулияти чекланган жамиятлар 644 та, хусусий корхоналар 237 та, оилавий корхоналар 238 та ва бошқа тижорат корхоналари 12 тани ташкил этади.
Бандлик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-январдаги ПҚ-7- сонли қарорига асосан 2024 йилга мўлжалланган аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш прогноз кўрсаткичлар дастурида йил давомида жами 27 315 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган бўлиб, шундан доимий ишларда 10 586 та, мавсумий ишларда 16 521 та, вақтинчалик ишларда 208 та, этиб белгиланган.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида янги иш ўринлари яратиш режаси 27 315 та бўлиб, мажмуалар томонидан тақдим этилган тезкор маълумотларда ҳамда “YANGIISH.MEHNAT.UZ” дастурида 27 653 та янги иш ўринлари яратилганлиги ва режа 101,2 % бажарилганлиги акс эттирилган. Жумладан:
Инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 81 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январь-декабр ойларида амалда 158 та иш ўрни яратилган, режа ( 195.1 %)га бажарилган.
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш шу жумладан савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш соҳасида 7422 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январь-декабр ойларида амалда 7580 та иш ўрни яратилган, режа (102,%)га бажарилган.
Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналиши бўйича 19426 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январь-декабр ойларида амалда 19434 та иш ўрни яратилган, режа (100,1%)га бажарилган.
Қурилиш ва коммунал соҳада 386 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январь-декабр ойларида амалда 481 та иш ўрни яратилган. Режа (124,6%)га бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги
ПҚ-12- сонли қарорига асосан 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурида йил давомида жами 5467 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган бўлиб, шундан инвестиция иш ўринларини ишга тушириш ҳисобига 184 та, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2624 та (доимий ишларга 1381 та, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш 1243) та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2969 та, қурилиш соҳасида 190 та этиб белгиланган.
Жорий йилнинг январ-апрелида янги иш ўринлари яратиш режаси 5967 та бўлиб, амалда 7229 та янги иш ўринлари яратилган ва режа 124 % га бажарилган. Жумладан:
Инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида янги иш ўринлари яратиш режаси 184 та белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 4 ойида амалда 245та иш ўрни яратилган. Режа (133%).
. Тадбиркорликни ривожлантириш шу жумладан савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш режаси 2624 та шундан (доимий ишларга 1381та, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш 1243) та белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 4 ойида амалда 3397 та иш ўрни яратилган. Режа (148,7%).
Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналиши бўйича янги иш ўринлари яратиш режаси 2969 та белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 4 ойида амалда 3330 та иш ўрни яратилган. Режа (122%).
Қурилиш ва коммунал соҳада янги иш ўринлари яратиш режаси 2969 185 та белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 4 ойида амалда 3330 та иш ўрни яратилган. Режа (122,2%) ни ташкил этмоқда.
Камбағаллик даражаси10,6фоиздан 2,8 фоизга камайди.
Туманимизда ҳам ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида энг ночор деб эътироф этилган 470 та камбағал оилалар (2 002 нафар аҳоли) рўйхати шакллантирилиб, 94 та масъул раҳбарларга 5 тадан оила бириктирилди.
Бириктирилган оилаларда 2 661 та сўровномалар ўтказилиб скоринг натижаларига кўра индивидуал хизматлар режаси тузилиб, 16 585 та хизматлар бириктирилди.
Маълумот учун, барқарор бандлик ва юқори даромад бўйича 1 588 та, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 1 220 та, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш бўйича 4 211 та, кафолатланган тиббий хизмат бўйича 3 125 та, таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 2 982 та, уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича 2 585 та хизматлар бириктирилди..
Камбағал оилаларга 5 та йўналишда жами 4,2 турдаги хизматлар кўрсатилди.
Жумладан,
- Аҳоли даромадларини ошириш йўналишида
588 нафар аҳоли даромадларини ошириш белгиланган, амалда 919 нафарига (156,2 %) амалий ёрдам ва хизматлар кўрсатилди
Маълумот учун,.
– 50 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди;
– 435 нафар камбағал оила вакилларига тадбиркорликка жалб этиш учун (кредит, субсидия)лар ажратилди;
– 61 нафар камбағал оилалар, уйда қўшимча даромад топишни ташкил қилиш учун (касаначилик, тадбиркорга) бириктирилди;
– 16 нафар камбағал оила учун иссиқхона ташкил этилди;
– 18 нафар камбағал оилага деҳқончилик учун ижарага ер майдони ажратилди;
– 83 нафар камбағал оила вакиллари касб-ҳунарга ўқитилди;
– 41 нафар камбағал оилаларга ҳомийлик ҳисобидан паррандачилик ташкил этилди;
– 40 нафар камбағал оилаларга ҳомийлик ҳисобидан чорва моллари берилди;
– 5 нафар камбағал оилаларга ҳомийлик ҳисобидан асбоб ускуна олиб берилди ва 217 нафар камбағал оилаларнинг томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этилди;
“Карвон” мфйдан 2 та камбағал оила туман прокурори А.Разиқовга бириктирилган бўлиб, ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида фуқаро Исаева Чўлпонойга бир сотихлик иссиқхона қуриб берилди, Алиева Гулнорага субсидия асосида қуриб берилган иссиқхонасини қайта реконструкция қилиб берилган ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таминланиб келинмоқда.
III. Таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш йўналишида
646 нафар аҳоли таълим ва касб-ҳунарга ўргатиш белгиланган, амалда 879 нафари таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича жалб қилинган..
Маълумот учун,
– 511 нафар камбағал оилаларнинг фарзандлари мактаб тўгаракларига жалб этилди;
– 16 нафар камбағал оилаларнинг фарзандлари IT, чет тили ва бошқа курсларга жалб этилди;
– 30 нафар камбағал оилаларнинг фарзандлари МТТга жойлаштирилди;
– 322 нафар фуқароларнинг фарзандларини дарс тайерлаш учун шароит яратилди;
Мисол учун:
“Хўжанқон”МФЙдан 2 та камбағал оилага туман ҳокими Қ.Мардонов бириктирилган бўлиб, ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида Мустаромов Салимга Геоколлектор ўрнатиб берилган ҳамда томорқасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун тайёрлаб берилди, Одинаев Чориёрга уй қурилиши учун қурилиш маҳсулотлари олиб берилган, доимий ишлаши учун иш таклиф қилинган. Оила аъзоларининг даволаниши учун йўлланма берилган .
IV. Кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида.
637 нафар аҳолига кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш белгиланган, амалда 763 нафарига 119,8 % га тиббий хизмат кўрсатилган.
Маълумот учун,
255 нафар фуқароларда турли даражадаги касалликлар аниқланди ва уларни соғломлаштириш режаси ишлаб чиқилди, жумладан тиббиёт муассасаларида Республикада 6 нафар, вилоятда 21 нафар ва туманда 229 нафар, беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволанишга кўмаклашилди.
Шу билан бирга, 6 нафар камбағал оила аъзоларига мураккаб жарроҳлик амалиёти, 547 нафарига бепул дори-дармон ва 18 нафарига даволаниш учун ордер билан таминланди .
Мисол учун:
“Хўжанқон” МФЙдан 5 та камбағал оилага туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Бўриев Умиджон бириктирилган бўлиб, ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида Тураев Орифнинг оиласининг даволаниши учун бепул дори-дармон берилиб, доимий ишга жойлаши учун таклиф берилган, Фарзандларига ҳомийлик асосида стол ва стул ҳамда мактаб жиҳозлари берилди ва фан тўгаракларига тўлиқ жалб қилинди.
V. Яшаш шароитларини яхшилаш бўйича
322 нафар аҳолининг яшаш шароитлари туман ҳокимликлари томонидан яхшиланиши белгиланган, амалда 530 нафарига режага нисбатан 164,6 % га кўмаклашилди.
Маълумот учун,
– 52 нафар фуқаронинг уй-жойлари таъмирланди;
– 6 нафар фуқаронинг ҳожатхонасини таъмирланди;
– 5 нафар фуқаронинг ҳаммомхонаси таъмирланди;
– 8 нафар фуқаронинг иситиш тизимилари яхшиланди;
– 5 нафар кириши-чиқиш йўлаклари яхшиланди;
– 10 нафар фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдамлашилди ва 21 нафар фуқарога кийим кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Мисол учун:
“Қўштегирмон” МФЙдан 5 та камбағал оила туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Э.Рўзиевга бириктирилган бўлиб, фуқаро Холмуродова Саида оилавий тиббий кўрикдан ўтказилган, субсидия асосида 1 сотих иссиқҳона қуриб берилган ва моддий ёрдам кўрсатилган, Раҳматуллаева Зулфиянинг яшаб турган хонадонини яхшилаш учун уйининг бир хонаси тўлиқ таъмирлаб берилган ва ҳожатхона қуриб берилган. Фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида томорқасига қизил лавлаги экиб берилган.
VI. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича.
395 нафар аҳолига ижтимоий ҳимоя чораларини кўриш белгиланган, амалда 597 нафарига ёрдам кўрсатилиб режага нисбатан 151,0% га хизматлар бажарилган.
Маълумот учун,
– 142 нафар камбағал оилаларга психологик хизмат кўрсатилди;
– 30 нафар камбағал оилаларга саҳоват ва кўмак жамғармаси орқали моддий ёрдам кўрсатилди;
– 235 нафар камбағал оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланди;
– 21 нафар камбағал оилаларга бошқа турдаги хизматлар кўрсатилди;
Мисол учун:
“Кайран” МФЙдан 5 та камбағал оила “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали директори Мансуров Мирзақулга бириктирилган бўлиб, Жамғиров Истамга томорқасидан самарали фойдаланиш учун сув насози ўрнатиб картошка экиб берилди, 3 нафар фарзанди дарс тайёрлаши учун стол-стул ва дарс жавони олиб берилди, Холбўтаева Қизларсулувга томорқасидан самарали фойдаланиш учун картошка экиб берилди, 3 нафар набираларининг дарс тайёрлаши учун стол-стул ва дарс жавони, китоб, ўқув қуроллар олиб берилди, бундан ташқари озиқ-овқат ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди.
Бюджет
Ўзбекистон Республикасининг 2024йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1011-сонли “2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда туманнинг 2024 йил 27 декабрдаги Кенгашининг №VII-4-018-8-109-K/24-сонли қарорига асосан 2025 йилнинг туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 99,2 млрд.сўм ва харажатлари 99,2 млрд.сўм миқдорида белгиланган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1 чорак тасдиқланган режаси 21,1 млрд сўм вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси томонидан берилган ўзгаришлардан кейин даромадларнинг аниқланган режаси 20,1 млрд сўм бўлиб, ушбу даромадлар режаси 21,6 млрд сўмга яъни 107,5 фоизга бажарилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил апрел ойи тасдиқланган даромадлар режаси 9,2 млрд сўм бўлиб, ушбу даромадлар режаси 10,5 млрд сўмга яъни 113,9 фоизга бажарилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 2 чорак даромадлар режаси 26,5 млрд сўм бўлиб, ушбу даромадлар режаси жорий йил
23 май ҳолатига 17,1 млрд сўмга яъни 64,3 фоизга бажарилиб турибди.
Инвестициялар жалб қилиш ва лойиҳалар бўйича
Ҳудудий инвестиция лойиҳалари
Ангор туманида 2023-2025 йилларда қиймати 949,4млрд. сўмлик 97та лойиҳалар ишга туширилиб, 1737 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда қиймати 819,7млрд. сўмлик 87та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилиб, 1356та иш ўринлари яратилган.
Мисол учун “Био Техно Эко” МЧЖ томонидан умумий қиймати 160,0млрдсўмлик чиқиндини йиғиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси фойдаланишга топширилиши натижасида 250таянги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Хорижий инвестициялар жалб қилиш
2025 йилларда 1 чорагида Ангор туманида 24,3 млн доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.
Мисол учун “Замин Ангор Кластер” МЧЖ томонидан “Ингичка толали пахтани қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳаси учун
13,7 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция мабалағлар ўзлаштирилди.
Экспорт прогнозлари
2023 йилда Ангор туманида жами 16,3 млн долларлик маҳсулотлар экспорт амалга оширилган бўлиб, режа
110 фоизга бажарилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан
142 фоизга ортган.
Жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти
15,4 минг долларни ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 7,7 млн долларни ташкил этмоқда.
Саноатни ривожлантириш
Ангор туманида жами 3 та Кичик ва Ёшлар саноат тадбиркорлик зоналарига жами 6,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб қиймати 109,1 млрд сўмлик 52 та лойиҳа шакллантирилган, шундан тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 25,1 млрд сўм, банк кредитлари 84,0 млрд сўмни ташкил этади. 52 та лойиҳалар ишга тушурилиши натижасида
350 та янги иш ўринлари яратилади ҳамда бюджетга қўшимча
2,6 млрд сўм маблағлар тушурилади ва ишлаб чиқариш хажми
56,9 млрд сўмга етказилиши белгиланган.
Соҳа бўйича мавжуд муаммо ва таклифлар:
Тумандаги саноат зоналардаги тадбиркорлик субъектларга инфраструктура тармоқлари (электр энергия, табиий газ, ичимлик суви) учун имтиёз бериш.
Қурилиш ва коммуникация соҳасини яхшилаш бўйича
Туманимизда охирги йилларда қурилиш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида бизда ҳам катта-катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 233,5 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,6 фоизни ташкил этган.
ПҚ-408-сонли қарор.
Туманнинг 17 та маҳалласида 22 та объектга 19,2 млрд сўмлик маблағлар йўналтирилди.
- 46.2 км ички йўлларни таъмирлаш учун 11.676 млрд сўм;
- 3,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 554.7 млрд сўм;
- 1 та маҳалла биносини қуриш 437 млн сўм; (Хомкон маҳалла биноси)
- Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 954 млн сўм;
- 3.1 км пиёдалар йўлакчаси ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 528,0 млн сўм;
- “Қорақир” ва “Ибн сино” қишлоқларига сув муаммосини ҳал қилиш учун 10,0 млрд сўм маблағлар ажратилган, 8,8 км канал қурилган.
ПҚ-465-сонли қарор 2023 йил Инвестиция дастури.
Туманда 3 та объектда 12,9 млрд сўмлик ишлар бажарилган ҳамда фойдаланишга топширилган. (33-сонли мактаб, 18-27-сонли МТТ)
Қўшимча дастурга асосан.
3 та объектда 5,8 млрд сўмлик ишлар бажарилган ҳамда фойдаланишга топширилган. (21-25-30-сонли мактаблар)
ВМ-435-сонли қарор.
Фаровон ва Қорабоғ маҳаллаларида 2 та йўналишда
4,0 млрд сўмлик (йўл инфратузилмаси 1,9 млрд сўм ва электр таъминоти 2,0 млрд сўм) ишлар бажарилган.
ПҚ-154-сонли қарор.
34 та объектда 12,5 млрд сўмлик шундан, 4 та йўл 7,4 млрд сўм, 29 та электр энергияси 2,9 млрд сўм ва 9 мактаб 2,3 млрд сўмлик ишлар бажарилган ҳамда фойдаланишга топширилган. (Йўл 12,5 км, 18 та трансформатор, 15,4 км электр тармоғи).
Йўл инфратузилмаси бўйича:
Туманда жами 725 км йўл, шундан, давлат аҳамиятида 35 км ва маҳаллий аҳамиятда 64 км, халқаро аҳамиятда 21 км ҳамда 604 км қисми ички хўжалик йўллари ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган даврида дастурлар доирасида ҳамда ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан жами 129,2 км йўлларнинг ҳолати яхшиланди.
Жумладан, 45,0 км давлат ва умумфойдаланувдаги аҳамиятдаги йўлларни асфальтлаш ва 84,2 км ички йўлларда тошлаш ишлари амалга оширилди.
Тумандаги 36 та маҳаллаларда энг ёмон тупроқ йўлларни ҳашар йўли билан жумладан, Каттақум 10,4 км, Фаравон 2,8 км, Улуғбек 3,3 км, ЮқориТаллашқон 2,5 км, Гиламбоб 7,0 км, Навшаҳар 4,5 км, Марказ
2,5 км, Қадимий Ангор 8,5 км, Қўштегирмон 2,2 км, Баҳор 3,8 км, Шарқ гули 2,2 км қисмида тошлаш ишлари бажарилди.
Шунингдек, 4 та маҳалладаги 12,5 км йўлларни асфалтьлаш учун 7,4 млрд сўм маблағ ажратилди. 6,0 км қисмида таъмирлаш якунланди ҳозирда қолган қисмида ишлар давом этмоқда.
Юқори Таллашқонда 4,5 км ва Навшаҳарда 1,5 км йўлларда асфалтьлаш ишлари бажарилган.
2023 йилда дастур доирасида яна 8,5 км, Хўжанқон маҳалласида 2,9 км ва Илғор маҳалласида 3,2 км йўлларда асфалтлаш ишлари олиб борилди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича:
Туманимизда 27 минг 822 та истеъмолчиларга (1 323 та улгуржи ва 26 минг 499 та аҳоли) 2022 йилда 5844,3 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилиб, 6,1 млн.кВт соат дефицит кузатилди.
Туманнинг 1-кунлик электр истеъмоли 387 минг кВт соат, бир кунда 135,2 млн сўм. Бир ойда истеъмол 11,6 млн кВт соат бир ойда 2,34 млрд сўм электр энергияни тўлиқ “Таллимаржон” ИЭС олади.
ВМ-435 сонли қарорига асосан туманнинг Қорабоғ ва Фаровон маҳаллаларида 2,5 млрд сўмлик маблағлар эвазига 16,8 км тармоқларни янгидан тортиш ва 250 - 400 кВли 5 дона янгидан кучланишли трансформатор пунктлари ўрнатилди.
Дўстлик маҳалласида 1 дона трансформатор пункти янгидан ўрнатилди ва 7 км тармоқ тортилди.
Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 3 дона янги трансформатор пунктлари Гулзор, Юқори Таллимарон ва Юқори Таллашқон маҳаллаларига ўрнатилди.
Шунингдек, тумандаги 20 та махаллаларда 2,8 млрд сўм маблағлар эвазига 18 дона қўшимча янги трансформатор пунктлари ўрнатилди ҳамда 15,4 км тармоқ янгидан тортилмоқда.
Ичимлик суви бўйича:
Туманда яшовчи 141 минг нафар аҳолисидан марказлашган ичимлик суви билан 55 677 нафар 42,7% таъминланган, 42193 нафар аҳоли 56,3 % элтернатив махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Сув таьминоти бўлими ҳисобида 7 дона сув тўплаш иншооти мавжуд, иш фаолиятида.
Сизнинг ташаббусингиз билан 2023-2024 йилларда “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик тармоғи тортиш лойиҳаси бўйича Жарқўрғон туманидаги (Сопка) да 100 минг м3 лик янги сув сақлаш иншооти қурилиб “Ангор, Жарқўрғон, Музработ” туманларини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Шунингдек, ичимлик сув таъминотини яхшилаш юзасидан “Янгиобод” МФЙда 150 метр, “Ўзбекистон” МФйда 200 метр, “Улуғбек” МФЙда 100 метр сув қувурлари жорий таъмирланди. 12 та сув сақлаш иншоотидаги сув ҳайдаш насослари таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Газ таъминоти бўйича:
Туманда жами 4 та маҳалладаги 5201 та хонадон табиий газ ва 32 та маҳалладаги 32 минг 315 нафар аҳоли суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланган.
2023 йилда 1,2 км узунликдаги табиий газ қувурлари реконструкция қилинди. 6 км узунликдаги газ қувурлари техник тартибга келтирилди.
21 дона газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари бажарилди.
2023 йилнинг ўтган даври давомида аҳолига 105 дона янги суюлтирилган газ баллон етказиб берилди.
Тумандаги 42 та газ тарқатиш (ГРП) шаҳобчаси жорий таъмирланди, 4 та маҳаллада ҳар хил диаметрдаги газ қувурлари тартибга келтирилди,
8 км буёқ ишлари бажарилган.
“Шарқ гули” МФЙда 300 метр газ қувури диаметри 102-76 мм бўлган газ қувурлари реконструкция қилинди.
Кўмир таъминоти бўйича:
Аҳоли хонадонларига 6 446 тонна кўмир маҳсулотидан 2 285 тонна 36 % кўмир маҳсулоти етказиб берилди.
Ижтимоий ҳимояга мухтож 2100 нафар фуқароларга 1 260 тонна кўмир маҳсулотидан 416 тонна 33% кўмир маҳсулоти етказиб берилган.
Тумандаги 88 та ижтимоий соҳа муассасаларига 3 153 тонна кўмир маҳсулоти тўлиқ етказиб берилиб, сувоқланган.
Шундан, мактабларга 2 133 тонна, МТТларга 542 тонна, тиббиёт муассасаларига 376 тонна, маданият марказларига 57 тонна, спорт мактабига 45 тонна кўмир маҳсулоти захира қилинди.
Ижтимоий соҳа объектлари куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолда.
“Ташаббусли бюджет” доирасида 2023 йил 1-мавсумда 11 та лойиҳага 9,9 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
4-23-36-сонли мактабларни капитал таъмирлаш, 15-сонли МТТда девор билан ўраш, 4-сонли оилавий поликлиника ва унинг филиалини жорий таъмирлаш, туман марказий шифохонасининг 2 та бўлимига тиббиёт аппарати ҳамда Улуғбек ва Кайран маҳаллаларида 5,2 км йўлларда асфалтлаш ишлари якунига етказилди.
“Янги Ўзбекистон” массиви бўйича:
ПФ-32 cонли Фармонига асосан 2022-2024 йилларда туманнинг Шарқ гули маҳалласи “Янги Ўзбекистон” массивини ташкил этиш учун 11,5 гектар ер майдони танлаб олинган.
Ушбу массивда 912 та хонадонли 43 та кўп қаватли турар-жой бинолари, 1 та умумтаълим мактаби (1056 ўринли), 2 та МТТ (360 ўринли), 1 та оилавий поликлиника, маҳалла гузари ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши белгиланган.
Ҳозирда 10 та турар-жой бинолари фойдаланишга топширилган ҳамда 7 та уйларда ишлар давом этмоқда.
2023-2024 йилларга режалаштирилган 26 та кўп қаватли турар-жой биноларидан 10 тасида ишлар бошлаб юборилган.
Коммуникaция тармоғи бўйича:
Ичимлик сув ва оқова сув тармоғини қуриш ичимлик суви 1,8 кмдан 1,5 км қисми тортилган ва оқова сув тармоғи 4,8 км тўлиқ тортилган. Ҳозирда оқова сув тозалаш иншоатини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Пудратчи “Тўпаланг ҲПД Ҳолдинг” МЧЖ.
Электр энергия тармоғини қуриш ва трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари якунланган.
Автомобиль йўлини қуриш бўйича 0,8 км қисмида қум-шағал аралашмаси асосида қуриш ишлари бажарилиб, йўлнинг биринчи қатламида асфалът ёткизиш ишлари амалга оширилди. Пудратчи “Автойўл Саноат Инвест” МЧЖ.
Иссиқлик таъминотини қуриш 2,3 кмдан 2,1 км қисмини тортиш ишлари бажарилган. Пудратчи “Мега Полис Қурилиш” МЧЖ.
Ангор туманининг 2024 йилда Қурилиш-коммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни ўз олдимизга режалаштириб олганман.
2024 йилда Инвестиция дастури доирасида 3 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида 3 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширилди.
Дастурга асосан “Қўштегирмон” МФЙдаги 4-сонли мактаб, “Янгиҳаёт” МФЙдаги 11-сонли МТТ ва Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини янгитдан қурилди.
Ташриф протоколи бўйича “Хомкон” МФЙдаги 13-сонли мактабини реконструкция қилиш ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал биносини қуриш, “Гиламбоб” МФЙдаги 16-сонли мактабга қўшимча бино қуриш, “Янгиобод” МФЙдаги 44-сонли мактабига қўшимча бино қурилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ва реконструкция қилиш, ҳамда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш. 25 км электр узатиш тармоқлари ва 6 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш. (Қорабоғ, Илғор, Янгиҳаёт маҳаллаларида). Электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 35 км электр узатиш тармоқлари ва 12 дона трансформатор пунктлари таъмирлаш ишларини амалга оширилди.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича.
Бунда, истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда газ баллонлари билан таъминлаш ва 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш Наврўз, Ўзбекистон, Шарқ гули, Навбаҳор ва Гулистон маҳаллаларидаги табиий газ истеъмолчиларига 1 млн 107 минг куб метр, шундан: аҳолига 1 млн 29 минг куб метр етказиб бериш режалаштирилган. Улгуржи истеъмолчиларига 71 минг куб метр табиий газ етказиб бериш лозим. 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан 5 км газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда 2 дона газ тақсимлаш шаҳобчаларини мукаммал таъмирлаш. Суюлтирилган газ истеъмолчиларига 460 тонна (прогноз) суюлтирилган газ етказиб берилди.
Ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича.
Бунда, аҳолини ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражасини 42,7 % дан 60 фоизга етказиш ҳамда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш. Туман ҳудудида 62 км ичимлик сув тармоғи ва 10 та ичимлик сув иншооти ҳамда 6 та энерготежамкор насослар ўрнатилди.
Йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича.
4К-597 “Қорасув-Абдурахонота қабристон”га борувчи 4 км узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишларини якунига етказилди.
Бундан ташқари, "Шарқ гули" маҳалласидан М-39 йўлига олиб борувчи Олмазор, Беҳбудий, Наврўз, Обод, Кўклам, Гулзор, Пахтакор, “Ўзбекистон” маҳалласидаги Тутзор, Мафтункор ички хўжалик йўлларига асфальт қоплам ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида 2024 йилда ҳам “Шарқ гули” маҳалласи “Янги Ўзбекистон” массивида аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида туманда жами 912 хонадонли 43 та уй-жойларни қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Бугунги кунда “Янги Ўзбекистон” массивларида 408 хонадонли
17 та уй-жойлар қуриб, ўз эгаларига топширилди.
“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида “Каттақум” массивида
30 гектар майдонга Саксовул ўсимлиги экилди.
Шунингдек, Баҳор мавсумида 670 минг 200 дона манзарали ва мевали дарахтлар экилиши режалаштирилган, туман ташкилотлари ва боғ фермерларга тақсимот қилиниб олинган.
2025 йилда Инвестиция дастури доирасида 10 та ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" (ПҚ-330 қарор) Ирригация ва мелиорация объектлари, “Опен бюджет”нинг 2-мавсумида ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширилади.
Жумладан, дастурга асосан “Баҳор” МФЙдаги 43-сонли мактаб, “Кайран” МФЙдаги 38-сонли мактаб, “Юқори Таллашқон” МФЙдаги 19-38-сонли мактаб, "Хомкон" МФЙ ҳудудида янги МТТ қуриш, “Шарқ гули” МФЙдаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудидан 990 ўринли янги мактаб қуриш, “Кайран” МФЙдаги 38-сонли мактабларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича.
Туманда жами 725 км йўл, шундан, давлат аҳамятида 35 км ва маҳаллий аҳамиятда 64 км, халкаро аҳамиятда 21 км ҳамда 604 км қисми ички хўжалик йўллари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
11 октябрдаги 665-сон қарорига мувофиқ, туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича бугунги кунда 2025 йил учун дастлабки манзилли дастурни режалаштириб олганмиз.
Жумладан дастурга асосан Ангор тумани бўйича 10 та маҳаллада 20 км асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган, бугунги кунга қадар 6,5 км асфальтлаш ишлари якунланди.
Бундан ташқари, тумандаги 3 та маҳаллаларда жами 2,5 км, жумладан, Қорақир 0,7 км, Каттақум 0,8 км, Қорабоғ 0,2 км ички кўчаларда қум-шағал ётқизиш ишлари бажарилди. “Баҳор” маҳалласида 3 км асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Туман марказидаги “Шарқ гули” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчаларда 1,6 км қисмида ҳомийлик асосида асфальтлаш ишлари бажарилди.
2025 йилда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича тумандаги “Каттақум”, “Қўштегирмон”, “Таллашқон”, “Наврўз”, “Қадимий Ангор” маҳаллаларида жами 11,7 км бетонлаш ишлари режалаштирилган, шундан 9,5 км бетонлаш ишлари якунланди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича
Туманимизда 27 минг 822 та истеъмолчиларга (1 323 та улгуржи ва 26 минг 499 та аҳоли) 2023 йилда 5844,3 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди.
Туманнинг 1 кунлик электр истеъмоли 387 минг кВт соат, бир кунда 135,2 млн сўм, бир ойда истеъмол 11,6 млн кВт соат бир ойда 2,34 млрд сўм электр энергияни тўлиқ “Таллимаржон” ИЭСдан олади.
Электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ва реконструкция қилиш, ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш. 25 км электр узатиш тармоқлари ва 6 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш. (Қорабоғ, Илғор, Янгиҳаёт маҳаллаларида). Электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 35 км электр узатиш тармоқлари ва 12 дона трансформатор пунктлари таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича.
Туманда жами 4 та маҳалладаги 5201 та хонадон табиий газ ва
32 та маҳалладаги 32 минг 315 нафар аҳоли суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланган.
21 дона газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари бажарилди.
Тумандаги 42 та газ тарқатиш (ГРП) шаҳобчаси жорий таъмирланди, 4 та маҳаллада ҳар хил диаметрдаги газ қувурлари тартибга келтирилди,
“Шарқ гули” МФЙда 300 метр газ қувури диаметри 102-76 мм бўлган газ қувурлари реконструкция қилинди.
Бунда, истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда газ баллонлари билан таъминлаш ва 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш Наврўз, Ўзбекистон, Шарқ гули, Навбаҳор ва Гулистон маҳаллаларидаги табиий газ истеъмолчиларига 1 млн 107 минг куб метр, шундан: аҳолига 1 млн 29 минг куб метр етказиб бериш режалаштирилган. Улгуржи истеъмолчиларига 71 минг куб метр табиий газ етказиб бериш лозим.
Суюлтирилган газ истеъмолчиларига 460 тонна (прогноз) суюлтирилган газ етказиб берилади.
Ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича.
Туманда яшовчи 141 минг нафар аҳолининг 55 677 нафари ёки 42,7% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 42193 нафар аҳоли 56,3 % махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Сув таьминоти бўлими хисобида 7 дона сув тўплаш иншооти мавжуд бўлиб ҳозирги кунда иш фаолиятида.
“Тўпаланг” сув омборидан ичимлик тармоғи тортиш лойиҳаси бўйича Жарқўрғон туманидаги (Сопка) да 100 минг м3 лик янги сув сақлаш иншооти қурилиб “Ангор, Жарқўрғон, Музработ туманларини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган.
Бунда, аҳолини ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражасини 42,7 % дан 60 фоизга етказиш ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш туман ҳудудида 62 км ичимлик сув тармоғи ва 10 та ичимлик сув иншооти ҳамда 6 та энерготежамкор насослар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида
2022-2024 йилларда “Шарқ гули” маҳалласи “Янги Ўзбекистон” массивини ташкил этиш учун 11,5 гектар ер майдони танлаб олинган.
Ушбу массивда 912 та хонадонли 43 та кўп қаватли турар-жой бинолари, 1056 ўринли 1 та умумтаълим мактаби, 360 ўринли 2 та МТТ, 1 та оилавий поликлиника, маҳалла гузари ва ҳизмат кўрсатиш объектлари қурилиши белгиланган.
2022-2024 йиллар давомида 27 та турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди.
2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивида 5 та 100 хонадонли турар-жой бинолари қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда мавжуд муаммолар:
1. Ангор тумани ҳудудидаги 4Н-1597 “Озодбухоро-Таллимарон-Занг каналигача” автомобиль йўлининг 0-2,5 км 19-27 км оралиғи жами 2,5 км қисмини таъмирлаш ва ишларни жадаллаштириш учун 2,0 млрд сўм маблағ зарур.
Ангор туманида “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга туртки берувчи лойиҳаларни шакллантириш чора-тадбирлари “Драйвер”га асосан туман марказидан ўтувчи ИМС коллекторининг ПК 89+90 дан 96+90 гача бўлган қисмини бетонлаш, икки ён қирғоғига панжара ўрнатиш, 2 км пиёдалар йўлагини қуриш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ўриндиқлар ҳамда кўприк ўрнатиш учун туманда фаолият олиб бораётган “Ангор мелиоратив кўп тармоқли ишлаб чиқариш” МЧЖга тўғридан тўғри қурилиш ишларини олиб боришга рухсат берилди ва 5,2 млрд сўм маблағлар ажратилди.
Туман ҳокими: Қ.Мардонов
