⚡️ "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида ДХХ кубоги — Ангор тумани босқичи! ⚽️
2025-06-03 22:45:00 / Янгиликлар

Ангор туманида спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубогининг туман босқичи мусобақалари якунига етди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🎖 Тантанали маросимда Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни табриклади, ёш спортчиларга спортдаги фаол иштироклари учун миннатдорлик билдирди.
🔹 Ушбу мусобақа нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, балки ёшлар орасида дўстлик, бирдамлик ва жамоавийлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
🎤 Маросим давомида ёш спортчилар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди, бу эса тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.







