Очиқ мулоқот
2025-04-19 22:30:00 / Матбуот анжуманлари

Ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ўтган давр мобайнида кўплаб соҳаларда эришилган ижобий натижалар аҳолининг турмуш даражасини тубдан ўзгартираётганидан барчангизнинг хабарингиз бор.
Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил
23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарори асосида “Камбагалликдан фаравонлик сари” дастури қабул қилинди.
Ушбу Дастур — давлат ва ижтимоий ташкилотлар томонидан олиб бориладиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жиҳатидан аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашга, камбағалликни камайтиришга ва фаравон ҳаётни таъминлашга қаратилган тизим қилиб белгиланиб, асосий йўналишлари иш билан таъминлаш, таълим, саломатлик, камбағалликни камайтириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Дастур ижроси юзасидан туманда камбағалликни қисқартириш бўйича жами 470 та оила танлаб олинди. Ушбу камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича 94 нафар ташкилот рахбарлари ва ўринбосарлари кўмак бериш учун бириктирилди, жумладан,
Вилоят даражасида: 11 нафар рахбар ва ўринбосарларга
55 та оила бириктирилди:
Туман даражасида: 83 нафар рахбар ва ўринбосарларга
415 та оилалар бириктирилди.
Ўрганиш жараёнида 2025-йилда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар маҳаллалар кесимида мақсадли кўрсаткичлар 5 та йўналишда режа белгилаб олиниб, ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
1-йўналишда: Аҳоли даромадларини ошириш йўналишлари бўйича жами 588 нафар режалаштирилган бўлиб амалда доимий ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб қилиш, уйда қўшимча даромад олиш, томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачилик ва чорвачиликлар ташкил этиш ҳисобига 910 та фуқароларнинг аҳоли даромади оширилди.
2-йўналишда: Хатловнинг барқарор таълим ва тўгаракларга жалб этиш йўналишида аниқланган имконият бўйича муаммолар ва уларни ҳал этилиши ҳисобига 646 нафар фуқаролар режалаштирилган бўлиб амалда эса 879 нафар фуқароларни таълим ва тўгаракларга жалб этилди.
3-йўналишда: Хатловнинг барқарор кафолатланган тиббий хизмат йўналишида аниқланган имконият бўйича муаммолар ва уларни ҳал этилиши бўйича 637 та режалаштирилган бўлиб амалда эса 743 та фуқароларга амалий ёрдан кўрсатилган. Жумладан;
- Тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволанишга кўмаклашиш (статсионар ва амбулатор) 67 нафар фуқароларга режалаштирилган бўлиб амалда эса 250 нафар фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган.
- Туман даражасида даволаш ҳисобига 41 нафар фуқароларга режалаштирилган бўлиб эса 226 нафар фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган.
- Вилоят шифохоналарида даволаш ҳисобига 19 нафар фуқаролар режалаштирилган бўлиб амалда эса 20 нафар даволанган.
- Республика марказий шифохоналарида даволаш хисобига
7 нафар фуқаролар режалаштирилган бўлиб амалда 4 нафар даволанган.
Бепул дори-дармон билан таъминлаш ҳисобига 547 нафар режалаштирилган бўлиб амалда эса 226 та дори-дармонлар билан таъминланган.
Ордер билан таминлаш 17 нафар режалаштирилган бўлиб амалда эса 17 нафар фуқароларни ордер билан таъминланди.
4-йўналишда: Хатловнинг барқарор яшаш шароитларини яхшилаш йўналишида аниқланган имконият бўйича муаммолар ва уларни ҳал этилиши ҳисобига 122 та хонодонларнинг яшаш шароитларни яхшилаш режалаштирилган бўлиб амалда эса 179 нафар камбағал оилаларнинг яшаш шароитларни яхшиланган.
5-йўналишда: Хатловнинг барқарор ижтимоий хизматлар йўналишида аниқланган имконият бўйича муаммолар ва уларни ҳал этилиши бўйича 395 та фуқароларга режалаштирилган амалда эса 597 та ижтимоий хизматлар йўналишида аниқланган имконият бўйича муаммолар ва уларни ҳал этилди.
Қадрли телетомошабинлар!
Бундан ташқари аҳоли турмуш даражасини ошириш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманимизда охирги йилларда қурилиш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида катта-катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, дастурга асосан 2025 йилда “Баҳор” МФЙдаги
43-сонли мактаб, “Кайран” МФЙдаги 38-сонли мактаб, “Юқори Таллашқон” МФЙдаги 19-38-сонли мактаб, "Хомкон" МФЙ ҳудудида янги боғча қуриш, “Шарқ гули” МФЙдаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудидан 990 ўринли янги мактаб қуриш, “Кайран” МФЙдаги
38-сонли мактабларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича.
Туманда жами 725 км йўл, шундан, давлат ахамятида 35 км ва маҳаллий аҳамиятда 64 км, халкаро ахамиятда 21 км ҳамда 604 км қисми ички хўжалик йўллари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
11 октябрдаги 665-сон қарорига мувофиқ, туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича бугунги кунда 2025 йил учун дастлабки манзилли дастурни режалаштириб олганмиз.
Мазкур режа асосида Ангор тумани бўйича 10 та маҳаллада 20 км асфальт қопламаси ётқизиш режлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 6,5 км асфальтлаш ишлари якунланди.
Бундан ташқари, тумандаги 3 та маҳаллаларда жами 2,5 км, жумладан, Қорақир 0,7 км, Каттақум 0,8 км, Қорабоғ 0,2 км ички кўчаларда қум-шағал ётқизиш ишлари бажарилди. “Баҳор” маҳалласида 3 км асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Туман марказидаги “Шарқ гули” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчаларда 1,6 км қисмида хомийлик асосида асфальтлаш ишлари бажарилди.
2025 йилда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича тумандаги “Каттақум”, “Қўштегирмон”, “Таллашқон”, “Наврўз”, “Қадимий Ангор” маҳаллаларида жами 11,7 км бетонлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан 9,5 км бетонлаш ишлари якунланди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича
Туманимизда 27 минг 822 та истеъмолчиларга (1 323 та улгуржи ва 26 минг 499 та аҳоли) 2023 йилда 5844,3 млн.кВт соат электр энергияси етказиб берилди.
Туманнинг 1 кунлик электр истеъмоли 387 минг.кВт соат, бир кунда 135,2 млн сўмлик, Бир ойда истеъмол 11,6 млн.кВт соат ва Бир ойда 2,34 млрд сўмлик Электр энергияси истеъмол қилиниб, тўлиқ “Таллимаржон” иссиқлик электр станциясидан олинади.
Электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масадида 25 км электр узатиш тармоқлари ва 6 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш, (Қорабоғ, Илғор, Янги ҳаёт маҳаллаларида). Электр тармоқлари ва эскирган сим ёғочларни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 35 км электр узатиш тармоқлари ва 12 дона трансформатор пунктлари таъмирлаш ишларини амалга оширилади.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича.
Туманда жами 4 та маҳалладаги 5201 та хонадон табиий газ ва
32 та маҳалладаги 32 минг 315 нафар аҳоли суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланган.
21 дона газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари бажарилди.
Тумандаги 42 та газ тарқатиш (ГРП) шаҳобчаси жорий таъмирланди, 4 та маҳаллада ҳар хил диометрдаги газ қувурлари тартибга келтирилди,
“Шарқ гули” МФЙда 300 метр газ қувури диаметри 102-76 мм бўлган газ қувурлари реконструкция қилинди.
Ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича.
Туманда яшовчи 141 минг нафар аҳолининг 55 677 нафари ёки 42,7% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 42193 нафар аҳоли 56,3 % махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.
Сув таьминоти бўлими хисобида 7 дона сув тўплаш иншооти мавжуд бўлиб ҳозирги кунда иш фаолиятида.
“Тўпаланг” сув омборидан ичимлик тармоғи тортиш лойиҳаси бўйича Жарқурғон туманидаги (Сўпка) да 100 минг м3 лик янги сув сақлаш иншооти қурилиб “Ангор, Жарқўрғон, Музрабод” туманларини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган.
Бунда, аҳолини ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражасини 42,7 % дан 60 фоизга етказиш ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш. Туман ҳудудида 62 км ичимлик сув тармоғи ва 10 та ичимлик сув иншооти ҳамда 6 та энерготежамкор насослар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 апрелда ўтказган видеоселектр йиғилишида Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари” ташкил этилиши тўғрисидаги топшириғи берилган эди. Мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан туман марказидан ўтувчи “МС” (марказий ташлама) коллекторининг М-39 автомобил йули ва “Ойбарчин” умумий овкатланиш биноси оралиғидан ўтувчи кисмига
“Ёшлар сайлгохи” ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳанинг умумий узунлиги 1,0 км бўлиб, 10 та лотга ажратилиб, тадбиркорлар томонидан ўз маблағи хисобидан қуриб фойдланишга топширилиш режалаштирилган.
Ҳурматли телетомошабинлар!
Соғлиқни сақлаш бўйича туман тиббиёт бирлашмасида
1 млрд. 350 млн. сўмлик Стерилизация бўлими қурилиб, ишга туширилди. Туман санитария эпидемиология осойишталик марказининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.
5-сонли Янгиобод оилавий поликлиникаси ва унинг Қорасув шахобчаси “Ташаббусли бюджет” ҳисобидан мукаммал таъмирланди.
Туман тиббиёт бирлашмасининг бўлимларига замонавий филтрланган сув минораси ўрнатилган бўлса, 2-сонли мактабда ВОРКОУТ ва суньий қопламали стадион фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” ҳисобидан туман тиббиёт бирлашмаси ошхонаси қурилиши ҳамда бўлим учун 150 дона компютер жамланмаси 2, 3-чоракларда олиб келиши режалаштирилган.
Қадрли Ангорликлар!
Туманимизда жами 70 минг 56 нафар хотин-қизлар мавжуд бўлиб шундан 30 ёшдан юқорилар 26 минг 412 нафарни ташкил этади, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига тумандаги 3 минг 886 нафар аёллар рўйхатга олиниб, 3 минг 886 нафар аёлларга 6 та йўналиш бўйича ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз 3 минг
88 нафар хотин-қизлардан 772 нафари 25 %нинг турли соҳалар бўйича бандлиги таъминланди.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 78 нафар хотин-қизлар касб-хунарга ўқитилиб, 28 нафари 36 % га имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари тумандаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлганва эҳтиёжманд оилаларга мунтазам ижтимоий-иқтисодий кўмак бериб келинмоқда.
Қадрли тумандошлар! Азиз телетомошабинлар!
Инсон қадрининг қирралари кўп. Шулар ичида энг асосийси – юрт тинчлиги ва шу олий саодатнинг рамзи бўлмиш оилалар хотиржамлиги саналади. Шу боис, Биз мутасадди раҳбарлар туманимиз аҳолисини рози қилиш йўлида – мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, барча соҳаларда ислоҳотларни изчил амалга оширишда ҳамда фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун ўз куч-ғайратимизни аямаймиз.



