Ёшлар билан учрашув
2025-02-23 13:15:00 / Қабуллар

Бугун Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда туман ҳокими Қосим Мардонов, бандлиги таъминланмаган ёшлар ва уларга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими юртимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 162 нафар ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


