✅ Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг туман босқичи ўтказилди.
2025-04-17 14:55:00 / Янгиликлар

Ангор туманидаги "Барака савдо" мажмуасида ўтказилган мусобақада ўқувчилардан таркиб топган тумандаги 34 та мактаб жамоалари ўз билимларини синовдан ўтказишди.
🏆 Ўйин якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
🥇1-ўрин. 29-мактаб жамоаси;
🥈2-ўрин. 15-мактаб жамоаси;
🥉3-ўрин. 8-мактаб жамоаси.
🎉 Ғолибликни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичида Ангор тумани шарафини ҳимоя қилишади. Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг республика босқичи ғолибларига умумий қиймати 200 миллион сўм бўлган пул мукофотлари қўйилган.






