ЭРТАНГИ МЎЛ ҲОСИЛ, БУГУНГИ ҲАРАКАТГА БОҒЛИҚ
2025-04-13 13:25:00 / Янгиликлар

Ангор туманида чигит униб чиққан майдонларда ғўзани биринчи озиқлантириш, ғўза қатор ораларини култивация қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун тумандаги "Замин Ангор кластер" МЧЖ дала майдонида "Култивация жараёни ва унинг аҳамияти" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Қосим Мардонов ҳам иштирок этиб, ғўзанинг ўсиш даврида ўғитланиши, минерал ўғитни ниҳоллар яхши ўзлаштириши учун озиқ моддалар илдиз ўсиш қатламига яқин солиниши зарурлиги ва бунда қатор ораларини култивация қилиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги борасида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, култивация қилиш жараёни кўрсатилди.

