АНГОР ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ
2026-06-01 14:55:00 / Янгиликлар

Ангор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар доирасида ҳудудда ташкил этилаётган “Камбағалликдан чиқариш маркази”да олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Туман ҳокими Қосим Мардонов мазкур марказда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, марказда олиб борилаётган қурилиш ва жиҳозлаш ишларини сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.




