Расмий муносабат
2026-05-05 14:10:00 / Янгиликлар

Ангор туманида экологик ҳолат ва аҳоли томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан маълум қиламизки, ижтимоий тармоқлар ҳамда мурожаатлар орқали келиб тушган ҳолат тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро томонидан аҳоли яшаш ҳудудига яқин жойда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг қонунийлиги, хусусан, ер майдонидан мақсадли фойдаланиш, электр тармоқлари муҳофаза ҳудуди талабларига риоя этилиши ҳамда атроф-муҳитга таъсири юзасидан текширув ишлари бошланган.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишлари амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда, кўкаламзорлаштириш учун ажратилган ер майдонида ҳамда электр тармоқлари муҳофаза ҳудудида олиб борилгани тасдиқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
Шу билан бирга, аҳоли хавфсизлиги, экологик барқарорлик ва ҳудуд ободлигини таъминлаш масалалари доимий эътиборда бўлиб, бу каби ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилади.
Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
