Ангорда “Ҳоким кубоги” танлови юқори савияда ўтказилди
2026-05-05 09:55:00 / Янгиликлар

Ангор туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким кубоги” танлови юқори савияда ташкил этилди.
Танлов тасвирий санъат ҳамда анъанавий хонандачилик йўналишлари бўйича ўтказилиб, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Жамшид Баҳрамов очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади.
Унда тумандаги 47 та умумтаълим мактабларидан 200 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, ўз иқтидор ва маҳоратини намоён этдилар.




