Коррупцияга қарши курашиш — устувор вазифа
2026-05-12 10:50:00 / Коррупцияга қарши кураш

Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов бошчилигида коррупцияга қарши курашиш, соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳамда бу борадаги устувор вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда давлат органлари ва ташкилотларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифатини янада яхшилаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Туман ҳокими томонидан коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳар бир соҳада қонунийлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



