Пресс-тур ташкил этилди
2026-04-22 14:30:00 / Матбуот анжуманлари

Ангор туманида томорқалардан самарали фойдаланаётган намунавий хонадонлар ҳамда янгидан қурилаётган мактабларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда масъуллар аҳоли томонидан томорқадан унумли фойдаланиш орқали олинаётган даромад манбалари, шунингдек, таълим инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Пресс-тур иштирокчиларига амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.





