РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-05-04 09:40:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида юзага келган экологик ҳолат юзасидан қўшимча равишда қуйидагилар маълум қилинади.
Кучли ёғингарчилик ва сел оқибатида Бойсун тумани ҳудудидаги нефт сақлаш иншоотининг шикастланиши натижасида нефт аралаш суюқлик табиий оқимлар орқали пастки ҳудудларга тарқалган.
Ўрганишлар натижасида таркибида нефт бўлган аралашма Бойсун туманидаги "Хонгаронсой" ҳудудидан оқим бўйлаб Бандихон тумани ва Қумқўрғон туманига, "Сурхон" дарёсига,шунингдек Жарқўрғон тумани ҳудудидаги "Занг" канали орқали Ангор туманигача етиб борган.
Ҳозирги вақтда вазият Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Жарқўрғон туманидаги "Занг" канали ва унга туташ ҳудудларда нефт маҳсулотларини ушлаб қолувчи махсус тўсиқлар ўрнатилиб, сув юзасидаги нефт қатламини механик усулда йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
Ифлосланган сувни ажратиш ва зарарсизлантириш учун махсус техникалар жалб этилган.
Шунингдек Бойсун туманидаги нефт аралаш суюқлик қайнаб чиқаётган ҳудуддаги сел йўллари ёпилиб, нефт аралашмаси локализация қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш, сабаб ва омилларни ўрганиш, шунингдек масъул субект, жумладан Сурхан Гас Чемиcал Оператинг Cомпанй” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
