Ангор туманидаги ташқи рекламалар тартибга келтирилмоқда
2026-04-11 13:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманида ташқи реклама воситаларини тартибга келтириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Ангор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўрганишлар давомида ҳудудда йўл четлари, бино ва иншоотлар ҳамда махсус конструкцияларда жойлаштирилган жами 179 та ташқи реклама воситаси хатловдан ўтказилди. Натижада уларнинг 66 таси белгиланган тартибда паспорт расмийлаштирилмасдан, амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда ўрнатилгани аниқланди.
Хатлов жараёнида ишчи гуруҳ томонидан қонунбузарликларга йўл қўйган тадбиркорлик субектларига реклама воситаларини ўрнатиш тартиби, паспорт олиш учун электрон ариза топшириш жараёнлари ҳамда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.




