Ёшлар бандлиги таъминланмоқда
2026-03-31 10:50:00 / Янгиликлар

Ангор туманининг Янгиобод маҳалласидаги “Камбағалликдан чиқариш маркази” доирасида темирчилик йўналиши бўйича амалий ўқув жараёнлари ташкил этилган.
Ушбу йўналишда тажрибали уста Ашур Рўзиев раҳбарлигида 15 нафар ёш устоз-шогирд анъанаси асосида темирга ишлов бериш, турли металл конструкциялар тайёрлаш ва уларни қайта ишлаш кўникмаларини эгаллаб бормоқда. Дарслар тўлиқ амалий тарзда олиб борилмоқда.
Ёшларнинг аксарияти келгусида мазкур соҳада ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирмоқда.
Бу каби ўқув-амалий жараёнлар ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни даромадли касбларга йўналтириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда.



