Ангор тумани ҳокими йўл қурилиш ишларини назорат қилди
2026-03-09 09:30:00 / Янгиликлар

Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари доирасида Каттақум маҳалласи Қорақир кўчасида амалга оширилаётган йўл қурилиш жараёнларини ўрганди.
Мазкур кўчада 2,2 километр масофада асфалт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш давомида бажарилаётган ишларнинг сифати, қурилиш жараёнининг бориши ҳамда белгиланган муддатларда якунланиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.


