Расмий муносабат
2026-03-05 11:55:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда Ангор тумани Карвон маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Алиева томонидан билдирилган ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида фуқаро Г.Алиева илгари “Камбағал оилалар реестри”да рўйхатда турганлиги, ҳозирда эса белгиланган тартибда ушбу реестрдан чиқарилганлиги аниқланди. Фуқаронинг даромад манбаини ошириш мақсадида давлат ва ҳомийлар томонидан қуйидаги амалий ёрдамлар кўрсатилган: 2017 йилда 4 сотих ер майдони ажратилган; 2019 йилда уй-жой қурилиши учун қурилиш материаллари берилган; 2022 йилда субсидия асосида инкубатор тақдим этилган; 2024 йилда 1 сотихли иссиқхона қуриб берилган; Иссиқхона учун электр сув насоси ўрнатилган; 4 бош эчки берилган; 2025 йилда иссиқхона реконструкция қилиниб, плёнка билан таъминланган; 50 дона парранда ва озуқа берилган; Оилага мунтазам равишда озиқ-овқат ва кийим-кечак ёрдамлари кўрсатилган; Мевали дарахт кўчатлари ажратилган ҳамда 1 гектар ерда даромадли экин экиш учун шароит яратилган; Турли хайрия ташкилотлари томонидан ҳам қўшимча ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек, фуқаро 2021–2025 йиллар давомида кам таъминланган оилалар учун белгиланган болалар нафақасини мунтазам равишда олиб келган. Маълум қилинишича, болалар нафақаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган мезонлар асосида ваколатли ташкилотлар томонидан тайинланади ёки тўхтатилади.
