Ангор туманида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом этмоқда
2026-03-03 14:15:00 / Янгиликлар

Ангор туманида йўлларни асфалтлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, Дўстлик маҳалласида ички йўллар асфалт билан қопланмоқда, бу эса аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини таъминлайди.
Шунингдек, Қорабоғ маҳалласида пиёдалар учун замонавий йўлакча қурилиши олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа фуқаролар, айниқса болалар ва кексалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Туман ҳудудларида ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари режа асосида давом эттирилмоқда.
