⚡️ Туман ҳокими деҳқон (озиқ-овқат) бозорида ташкил этилган ярмарка фаолиятини назорат қилди
2025-12-02 16:30:00 / Янгиликлар

Бугун Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов деҳқон (озиқ-овқат) бозорида ташкил этилган ҳафталик ярмарка фаолиятини ўрганди.
Ярмаркадаги нарх-наволарнинг барқарорлиги, аҳолига таклиф этилаётган асосий истеъмол маҳсулотларининг етарли миқдорда бўлиши, шунингдек деҳқон ва тадбиркорларга яратилган шароитлар ўрганилди.
Шунингдек, сотув жараёнидаги тартиб-интизом, маҳсулот сифати, санитария ҳолати ва аҳолига яратилган қулайликлар масалалари бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Ушбу ярмарка аҳоли учун сифатли ва арзон маҳсулотлар таклиф этишда, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва деҳқонлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.





