Ангорда “Оқсарой” тантаналар саройи фойдаланишга топширилди
2025-11-06 13:55:00 / Янгиликлар

Бугун Ангор туманида жойлашган “Оқсарой” тантаналар саройининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Қосим Мардонов, ташкилот масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Умумий қиймати 7 миллиард сўм бўлган ушбу замонавий тантаналар саройи бир вақтнинг ўзида 1000 нафардан ортиқ меҳмонни қабул қила олади. Тадбиркор Холмат Раҳмонов ташаббуси билан бунёд этилган ушбу масканда 50 нафар тумандошимиз доимий иш ўрни билан таъминланди.
Очилиш маросимига таклиф этилган меҳмонлар бир пиёла чой устида суҳбатлашиб, юртимизда шундай бунёдкорлик, маъмурчилик ва фаровонлик бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.






