Агентлик ҳақида
Агентлик республикада агросаноат соҳасида бозор механизмларини жорий этиш орқали саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни (кейинги ўринларда — янги боғлар) барпо қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, боғдорчилик соҳаси ва иссиқхона хўжалигида бошқарув ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ресурс-тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга кўмаклашиш соҳасида республика ижро этувчи ҳокимияти органи ҳисобланади.
-
Интенсив (сермаҳсул) мевалик, узумчилик, иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;
-
Замонавий ресурс-тежамкор технологияларни, жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив (сермаҳсул) боғ ҳамда иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш чораларини кўриш;
-
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва инновацион агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
-
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни саноатлаштириш, шунингдек, мевали боғ ва узумзорларни тайёр ҳолда барпо этиш ҳамда уларни ташаббускорларга сотиш чораларини кўриш, янги боғлар орасига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
-
Соҳада «даладан дастурхонгача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш, мева ва узум маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни ривожлантириш ҳамда халқаро стандарт талабларини жорий этишга кўмаклашиш;
-
«In-vitro» лабораторияларида кафолатланган, вирусдан холи бўлган кўчатлар етиштиришни рағбатлантириш механизмини ҳамда кўчатларни сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш;
-
Мева ва узум навларининг миллий брендларини яратиш чораларини кўриш, мева ва узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, миллий брендларни тарғиб қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиш, ташқи бозорларга чиқиш, экспорт географияси ва маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
-
Интенсив (серҳосил) боғдорчилик, узумчилик ва ҳимояланган жойларда сабзавотчилик бўйича замонавий билим ва тажрибаларни татбиқ қилиш ишларини ташкил этиш;
-
Фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш мақсадида Агентлик расмий веб-сайтида янги боғларни барпо этиш мақсадидаги очиқ электрон танловларни, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик ёки «In-vitro» лабораториялари ҳамда ташкил этилган янги боғларнинг реестрини, малакали агрономлар ва импорт қилишда божхона божларидан озод этиладиган мевали кўчатлар ва пайвантаглар, пайвандустлари, оналик материаллари рўйхатини, балли баҳолаш тизими бўйича мева ва узум маҳсулотлари етиштирувчилар рейтингини эълон қилиб бориш.
