Жамғарма ҳақида

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг табиий ва техноген офатлар ҳамда бошқа суғурта ҳодисалари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларини камайтиришга хизмат қилувчи давлат ташкилотидир.
Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 14-апрелдаги ЎРҚ-1056-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-223-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 772-сон қарори асосида ташкил этилган.
Жамғарманинг асосий вазифалари қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш тизимини ривожлантириш, суғурта мукофотларини субсидиялаш механизмларини амалга ошириш, суғурта ҳодисалари юз берганда зарарларни қоплаш жараёнини ташкил этиш ҳамда аграр соҳада молиявий барқарорликни таъминлашдан иборат.
Мазкур суғурта тизими қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, ҳосил йўқотишлари билан боғлиқ таваккалчиликларни камайтириш ҳамда аграр соҳада барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1056-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.11.2025 йилдаги ПФ-223-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.12.2025 йилдаги 772-сон
