Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтожлик тўғрисида тиббий хулоса

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш давлат томонидан бериладиган маблағлар ҳисобидан исталган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлардан тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат орқали амалга оширилади.
Муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (ТМК) муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида берилади.
Бунда тиббий хулосалар муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:
- пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга ТМК томонидан;
- 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга — Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан;
- 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга — ТИЭК томонидан берилади.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш Cхемаси
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати