«Темир дафтар» нима?

«Темир дафтар» — ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
Бунда, агар юқоридаги тоифаларга мос келадиган оилаларнинг аъзолари мос равишда «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига ҳам киритилган бўлса, ушбу оилалар рўйхати «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларида юритилади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Темир дафтар»га киритилган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Темир дафтарга киритилган оилалар фарзандларига биринчи ўқув йили учун контракти тўлаб берилади.
- «Темир дафтар»га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади.
- Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан «Темир дафтар»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
«Темир дафтар» юритилиши бўйича схема.