Ҳудудларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳида лойиҳа ечимлари белгиланади.
Лойиҳа ҳужжатлари ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг, шунингдек ободонлаштириш ишларининг қийматини белгилайди.
- Лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, махсус ваколатли давлат органининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, санитария-эпидемиология хизматлари, давлат ёнғин назорати органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа хизматлар билан келишилади.
- Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек уларга ўзгартиришлар киритиш буюртмачининг ташаббусига кўра ҳамда унинг ҳисобидан амалга оширилади.
- Объектлар қурилиши тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.