Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи — ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши таҳдиди остида бўлган ёки тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланган аёл жинсидаги шахс.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора-тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи: 1146 ишлаб туришини таъминлайди.
Телефон линияси тармоғи махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади.
Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
Маълумот: Оғир аҳволга тушиб қолган аёллар учун Республика реабилитация ва мослаштириш маркази телефон рақами: 1169
Норматив ҳужжатлар
- "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун
- "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонун
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. ПҚ-3827-сон. 02.07.2018 й.
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги Низом