Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиясига кўра Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат томонидан сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси тегишли гувоҳномага эга бўлади.
- Марказий сайлов комиссиясига аъзолик.
- Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 70 кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва 6 - 8 нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади.
- Сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар.
Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланади.